3- Мавзу: Жисмоний шахслар даромадЛАРИДАН олинадиган солиқ.
Режа.
Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни тўловчилари ва солиқ объекти.
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади таркиби.
Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ ставкалари, солиқдан бериладиган имтиёзлар.
Норезидент жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг хусусиятлари.
Жисмоний шаҳслар даромадларидан олинадиган солиқни ҳисоблаш тартиби, ҳисоб-китоблар ва деклорация тушунчаси.
1. Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни тўловчилари ва солиқ объекти.
Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ – давлат бюджети даромад манбаларидан бири бўлиб, у умумдавлат солиқлари таркибига киради. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, солиқ жисмоний шахсларнинг бевосита даромадларидан олинади.
Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни тўловчилари бўлиб, молия йилида солиққа тортиладиган даромадга эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс ҳисобланади.
Солиққа тортиш мақсадида жисмоний шахслар даромади резидентлар ва норизидентлар даромадига бўлинади. Солиқ объекти бўлиб, Солиқ Кодексига мувофиқ белгиланадиган жами йиллик даромад ҳисобланади.
Солиққа тортиладиган база бўлиб, жисмоний шахсларнинг жами даромадидан солиқ қонунчилигига кўра белгиланган чегирмаларни айириб ташлагандан кейинги қолдиқ сумма ҳисобланади.
2. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади таркиби.
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади таркибига солиқ тўловчи олиши мумкин бўлган, ёки текинга олган пул, ёхуд буюм шаклида олган маблағлари киради.
Жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига куйидагилар киради;
1. Меҳнатга хақ тўлаш тарзидаги даромадлари;
2. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари.
3. Моддий наф тарзидаги даромадлар;
4. Бошка даромадлар
Меҳнатга хақ тўлаш тарзидаги даромадлари, иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига мувофик ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга хақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб аталади.
Меҳнатга хақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга қуйдагилар киради:
1. меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ, ишбой нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;
2. илмий даража ва фаҳрий унвон учун қўшимча тўловлар;
3. рағбатлантириш хусисиятига эга тўловлар;
4. компенсация тўловлари;
5. ишламаган вақт учун ҳақ тўлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |