3- мавзу: Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ. Режа
Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари
Download 39.58 Kb.
|
7-8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддий наф тарзидаги даромадлар
- Бошка даромадлар
- 3. Жисмоний шахслар даромадига солиқ ставкалари, солиқдан бериладиган имтиёзлар.
Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари, жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига: фоизлар, дивидентлар, мол-мулкни ижарага беришдан келадиган даромадлар, жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар, роялти ва шу каби кўзда тутилган даромадлар киради.
Моддий наф тарзидаги даромадлар жумласига юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан: 1. жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш; 2. коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш; 3. озиқ-овқат, йўл чипталари қийматини тўлаш ёки озиқ-овқат, йўл чипталар қийматини қоплаш, 4. санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш Бошка даромадлар таркибига қуйидагилар киради: 1. пенсиялар ва қонун хужжатларида белгиланган нафақалар; 2. стипендиялар; 3. фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан жисмоний шахсларга бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам; 4. донорлик учун пул мукофотлари; 5. алиментлар; 6. жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар қиймати; 7. мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари; 8. ютуқлар; 9. грантлар; 10. жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари; 11. яратилган фан, адабиёт ва санъат асарлари учун жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар; 12. моддий ёрдам тариқасидаолинган даромадлар. 3. Жисмоний шахслар даромадига солиқ ставкалари, солиқдан бериладиган имтиёзлар. Жисмоний шахсларнинг иш хақи, мукофотлари ва бошқа даромадларидан солиқ қуйидаги миқдорда ундирилади. Жами даромад миқдори: энг кам иш хақининг беш баравари миқдоригача 7,5% ли солиққа тортилади. Энг кам иш хақининг беш баравари миқдоридан ўн баравари миқдоригача-17%. Энг кам иш хақининг ўн бараваридан юқори миқдоридан-23%. Солиққа тортиш мақсадида энг кам иш хақининг миқдори йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида ҳисобланади. Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортаётганда дивидент, фоиз даромадлари жами даромад таркибига киритилмайди, чунки улар бўйича солиқ ставкаси 10 фоизга тенг. Жисмоний шахслар даромадига солиқдан имтиёзларни 3 гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин; 1. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари (солиқ солинадиган даромадга киритилмайди). 2. Солиқдан тўлиқ озод бўладиган жисмоний шахслар. 3. Солиқдан ҳар бир тўлиқ ой учун тўрт каррали минимал иш хақи миқдорида озод этилиши. Download 39.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling