3- мавзу: Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ. Режа
Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби
Download 39.58 Kb.
|
7-8
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИИИ. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР 9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби
Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Қуйидагиларга мувофиқ: Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (130 240 х 4 = 520 960 сўм) чиқариб ташланади; Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди; Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди. Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз: 1 000 000 – 520 960 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 734 720 сўм. 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 39 072 + (734 720 – 651 200) х 17% = 53 270,4 сўм. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси: (734 720 – 130 240) х 1% = 6 044,8 сўмни ташкил этади. Бюджетга: 53 270,4 – 6 044,8 = 47 225,6 сўм солиқ ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари: 1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўмни ташкил этади. Ходим қўлига: 1 000 000 + 1 700 000 – 53 270,4 – 75 000 = 2 571 729,6 сўм олади. ИИИ. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР 9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби Ўриндош ходимга январь ойида 600 000 сўм иш ҳақи тўланган. У Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган. Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади(Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми). Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим. Унинг январь ойида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС: (600 000 – 130 240) х 7,5% = 35 232 сўмга тенг. Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар: (600 000 – 130 240) х 1% = 4 697,6 сўмга тенг. Январь ойи учун бюджетга: 35 232 – 4 697,6 = 30 534,4 сўм ЖШДС ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари суммаси: 600 000 х 7,5% = 45 000 сўмни ташкил этади. Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим: 600 000 – 35 232 – 45 000 = 519 768 сўм иш ҳақи олади. Download 39.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling