3- мавзу: Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ. Режа


йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти1


Download 39.58 Kb.
bet4/10
Sana20.06.2023
Hajmi39.58 Kb.
#1635129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-8

2016 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти1
Январь ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 165;
36 соатлик иш ҳафтасида – 150.
Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
6 кунлик иш ҳафтасида – 25.
2016 йил 1 январдан бошлаб  ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам  ставка –7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23%  (Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг  22.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор).
Январь ойида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 130 240 сўмни ташкил этади (Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).
Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).
2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).
4.5.1-жадвал
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ставкалари


Download 39.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling