12-мавзу: Бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби


Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг харажатлари ва


Download 393 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana21.11.2023
Hajmi393 Kb.
#1793199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 -Бюд таш товар иш хиз и ч харажат хис

Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг харажатлари ва 
маҳсулот чиқариш ҳисоби. Ёрдамчи қишлоқ ва ўқув-тажриба 
хўжаликларининг 
харажатлари 
081 

"Ёрдамчи 
(ўқув) 
қишлоқхўжаликларинингхаражатлари" счётида ҳисобга олинади. Харажатлар 
чорвачилик ва деҳқончилик бўйича ва уларнинг турлари бўйича алоҳида-
алоҳида ҳисобга олинади. Чорвачилик бўйича харажатлар қорамолчилик, 
қўйчилик, чўчқачилик ва шунга ўхшашлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобга 
олинади. Деҳқончилик бўйича харажатлар полизчилик, пичанчилик, 
сабзавотчилик ва боғдорчиликлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади. 
Барча ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар 081 - счётнинг дебетида қайд 
қилинади, бу счётнинг кредитида эса қишлоқ хўжалигидан олинган 
маҳсулотларнинг режадаги таннархи, чорва молларининг қўшимча вазнининг 
ва болалашнинг режадаги таннархи ҳамда маҳсулотларнинг режадаги ва 
ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ қайд қилинади. Йилнинг охирида 
харажатлар ҳақидаги ҳисоб маълумотлари асосида қишлоқ хўжалигидан 
олинган маҳсулотларнинг, молларнинг қўшимча вазни ва болалашларининг 
ҳақиқий таннархи ҳисобот калькуляциясини тузиш йўли билан аниқланади. 
Харажатларнинг аналитик ҳисоби қишлоқ хўжалик экинларининг ҳар бири 
номи ёки чорва молларининг ҳар бир гуруҳи учун алохдца-алоҳида 283 - 
шаклдаги карточкаларда юритилади. 
Ёрдамчи қишлоқ ва ўқув-тажриба хўжаликларида маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш билан боғлиқхаражатлар суммасига куйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 081 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг харажатлари" 
счёти 
кредит 060 - "Ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар" 
счёти 
кредит 063 - "Хўжалик материаллари ва вдора буюмлари" счёти 
кредит 064 - "Ёнилғи, ёқилғи ва мойлаш материаллари" счёти 
кредит 065 - "Озуқа ва ем-хашак" счёти 
кредит 067 - "Бошқа материаллар" счёти 
кредит 069 - "Машина ва ускуналар учун эҳтиёт қисмлар" счёти 
кредит 175 - "Ягона ижтимоий тўлов" счёти 
кредит 178 - "Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" 
счёти. 
кредит 180 - "Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар" счёти 


Бюджет ташкилотининг омборига ёрдамчи қишлоқ ва ўқув-тажриба 
хўжаликларининг маҳсулотлари кирим қилинганида қуйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 031 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқхўжаликларининг маҳсулотлари" 
счёти 
кредит 081 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг харажатлари" 
счёти 
Ёрдамчи қишлоқ ва ўқув-тажриба хўжаликлари ишлаб чиқарган 
маҳсулотларни сотиш 281 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг 
маҳсулотларини сотиш" счётида ҳисобга олинади. Ёрдамчи қишлоқ ва ўқув-
тажриба хўжаликларининг сотилган маҳсулотларини чиқариш баҳоларидаги 
суммалари 281 - счётнинг кредитида қайд қилинади, бу счётнинг дебетида 
эса йил давомида сотилган маҳсулотларнинг режадаги таннархи бўйича қайд 
қилинади, ҳисобот йилининг охирида эса ҳақиқий таннархни режадаги 
таннархдан фарқининг сотилган маҳсулотларга тегишли миқдори қайд 
қилинади. Йил тугагандан кейин сотиш натижалари аниқланади ва улар 410 - 
"Фойда ва зарарлар" счётида ҳисобга олинади. Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ 
хўжаликларининг маҳсулотларини сотишнинг аналитик ҳисоби кўп устунли 
283 - шаклдаги карточкаларда юритилади. 
Ёрдамчи (ўқув) қишлоқхўжаликларининг маҳсулотлари сотилганида 
уларнинг режадаги таннархидаги суммасига қуйидагича бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 281 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг маҳсулотларини 
сотиш" счёти 
кредит 031 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг маҳсулотлари" 
счёти 
Маҳсулотларнинг режадаги таннархи йил охирида, йиллик ҳисобот 
калькуляциясига асосан, ҳақиқий таннархи билан мувофиқлаштирилади. 
Агар йил давомида олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 
ҳақиқий таннархи режадагидан юқори бўлса, ҳақиқий таннархи билан 
режадаги таннархи ўртасидаги фарқ суммасига: 
а) маҳсулотларнинг сотилмаган қисмига қуйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 031 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг 
маҳсулотлари" счёти кредит 081 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ 
хўжаликларининг 
харажатлари" счёти 
б) маҳсулотларнинг сотилган қисмига қуйидаги бухгалтерия 
проводкаси тузилади: 
дебет 281 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг 
маҳсулотларини сотиш" счёти кредит 081 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ 
хўжаликларининг 
харажатлари" счёти. 


Агар йил давомида олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 
ҳақиқий таннархи режадагидан кам бўлса, ҳақиқий таннарх билан режадаги 
таннарх ўртасидаги фарқ (тежалган суммага) суммага: 
а) 
маҳсулотларнинг сотилмаган қисмига тааллуқли бўлган суммага 
манфий сон (қизил сиёҳ) билан қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 031 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқхўжаликларининг маҳсулотлари" 
счёти кредит 081 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг харажатлари" 
счёти 
б) 
маҳсулотларнинг сотилган қисмига тааллуқли бўлган суммага 
манфий сон (қизил сиёҳ) билан қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: 
дебет 281 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг маҳсулотларини 
сотиш" счёти кредит 081 - "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжаликларининг 
харажатлари" счёти. 

Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling