12-мавзу: Ёғоч тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. Режа
Download 47.33 Kb. Pdf ko'rish
|
12 MA\'RUZA
Елим тўсинлар. Ёғоч сортаменти чекланганлиги туфайли 6м дан ортиқ
оралиқларни яхлит ѐғоч тўсинлар билан ѐпишга имкон бермайди ва катта юклар таъсирида зарур бўлган кўндаланг кесимни яхлит ѐғочдан танлаш иложи йўқ. Яхлит кесимли ѐғоч тўсинлар кўп камчиликларга эга, брус ва ходалардан ясалган тўсинлар эса сарф-харажат бўйича тежамсиз бўлишади, таркибий тўсинларга кўра. Таркибий тўсинлар, яхлит тўсинларга қараганда, кўндаланг кесими ва узунлиги майдароқ унсурлардан, нави пастроқ ва қимматсизроқ (жинси) ѐғоч турларидан, фанера, синтетик ва бошқа т(ўсиннинг юк кўтарувчанлигини кўпайтирувчи) ашѐлардан тайѐрлашади. Конструкцион пластмассалардан, масалан шишапластикдан ясалган тўсинлар истисно тарзда қўлланилади. Сабаби уларнинг катта деформативлиги ва тежамсизлигида. Заводда ишлаб чиқарилувчи тўсинлардан фойдаланиш тавсия этилади. Завод шароитида ясалмаган тўсинлар қўлланилиши серўрмонли вилоятларда, қурилиш хажми кичиклигида, вақтинча хизмат қиладиган бино ва иншоотларда ўзини оқлаши мумкин. Хозирги даврда қишлоқ хўжалиги ва фуқаро қурилишларида елимланган ва елимфанер тўсинларни қўллаш кенг тарқалди, бўларни туман марказидан узоқда, салбий ва сернам мухитда қўлланилиши самара беради. Елимли, ўзакли ва елимфанер тўсинлар турар жой ва маъмурий биноларнинг қаватлараро ва чордок ѐпмаларида, корхона бинолари, омбоорхона, қишлоқ хўжалик бинолари томини ѐпишда ва автомобиль юра оладиган кўприкларда, ѐпиқ йўлаклардан юк ўтказгич (транспорт галерея ва эстакада) ларда кенг қўлланилади. Кўп қатламли тўсиннлар нишабсиз, икки нишабли, пасти ѐйсимон қилиб тайѐрланадилар. Куштавр кесимли тўсинлар токчакларининг қалинлиги ўртача ҳ/6 бўлганда ѐғоч тахта анча тежалади, тўғри тўрт бурчак кесимли тўсинлар осон тайѐрланади ва елим чоклари яхши жипслашади. Тахта ва фанераларда синтетик елимда елимлаб тайѐрланган тўсинлар заводда тайѐрланадиган таркибий тўсинларнинг асосий тури ҳисобланади. Таркибий елим тўсинларнинг ўлчами ва кесим шакли амалда материал ва фанера навидан қатъий назар ҳар қандай бўлиши мумкин. Елим ѐғочлар ва фанералар чиришга ва ѐнғинга бутун ѐғочга нисбатан чидамли. Қаттиқ ва елим бирикмаларнинг намланишга чидамлилиги тўсинларнинг монолитлигини таъминлайди. Мавжуд елим тўсинларни асосан икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1) тахтаелим тўсинлар, бир-бирга елимланган тахталардан иборат; 2) елимфанер тўсинлар, иккита тахта белбоғдан иборат бўлиб, унга сув ўтказмайдиган белбоғлар елимланган бўлади. Тахтаелим тўсинлар бинолар қопламаларининг кўтариб туриш учун қўлланилади,бундан ташқари узайтириш (прогон), ораѐпма, кўприк ва бошқа иншоотларда ишлатилади. Чет давлатларда 30 м.гача ораѐпма қопламаларда тахтаелим тўсинлардан самарали фойдаланиѐтган ҳолларга мисоллар бор. Download 47.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling