6 –мавзу. Заводда тайёрланган конструкциялардан бино ва иншоотларни барпо этиш технологиялари режа


Download 194.35 Kb.
bet1/7
Sana17.06.2023
Hajmi194.35 Kb.
#1520328
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 maruza


6 –мавзу. ЗАВОДДА ТАЙЁРЛАНГАН КОНСТРУКЦИЯЛАРДАН БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ БАРПО ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ


Режа:

1. Катта оралиқли бино ва иншоотларни монтаж усуллари. Умумий қоидалар.


2. Катта оралиқли бинолар монтажини ўзига хослиги. Каркас элементларини ўрнатиш кетма-кетлиги.
3. Вақтинчалик таянч ва сўрилардан фойдаланиш. Иншоотларни доимий таянчларга кўчириш усуллари.
4. Монтаж усулларини ва ишларни биргаликда олиб боришни танлаш.


1.Катта оралиқли бино ва иншоотларни монтаж усуллари.
Умумий қоидалар.


Кўпчилик саноат ва фуқаро бино ва иншоотлари учун архитектура нуқтаи назаридан, фойдаланиш талаблари бўйича оралиқ таянчларни қурмасдан катта оралиқли қоплама (устёпма) ларни назарда тутиш зарур. Барча муҳандислик иншоотларидан бир қаватли саноат бинолари иқтисодиётнинг турли тармоқ корхоналарини жойлаштириш учун кенг қўлланилмоқда.
Катта оралиқли фуқаролик биноларига йирик спорт, кўргазма ва концерт заллари, усти ёпилган стадионлар, вокзаллар, цирклар, бозорлар ва бошқа шунга ўхшаш иншоотлар киради. Саноат биноларида катта оралиқлар кўпинча авиа ва кемасозлик йиғув цехларида, машинасозлик корхоналарининг йиғув ва экспериментал цехларида энг кўп қўлланилади. Бинолардан фойдаланиш ва ёнғин ҳавфсизлиги технологияси самолётларнинг туриши ва таъмирланиши учун мўлжалланган, қўшма транспорт бирликларининг катта миқдори жойлаштириладиган йирик автобус ва троллейбус парклари учун катта оралиқли биноларни лойиҳалашни талаб этади.
Катта оралиқли биноларнинг хилма – хиллиги ва уларга қўйиладиган турли хил талаблар тегишли конструктив ечимларга сабаб бўлди. Кўпинча, рамали, тўсинли тизимлар, аркали устёпмалар ва осма фазовий тизимлар қўлланилади. Фазовий иншоотларнинг конструктив ечимлари, уларни барпо этиш шартлари, қурилиш майдонининг хусусиятлари, монтаж қилиш механизмларидан фойдаланиш имкониятлари кўпинча энг мақбул технологияни ва иншоотни барпо этиш кетма – кетлигини талаб этади.
Одатда, иншоотни барпо этиш учун монтаж қилишнинг хилма – хил усулларидан фойдаланиш мумкин, кўпинча улар бирга қўшиб фойдаланилади ва шу билан технологияларнинг кўп вариантлигини ташкил этади, бунда мақбул технологияни танлаш монтаж ишларини лойиҳалашнинг мазмунли масаласини ташкил этади.



Download 194.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling