6 –мавзу. Заводда тайёрланган конструкциялардан бино ва иншоотларни барпо этиш технологиялари режа
Иншоотларни доимий таянчларга кўчириш усуллари
Download 194.35 Kb.
|
6 maruza
Иншоотларни доимий таянчларга кўчириш усуллари
Таянчларга ўрнатиш усулига боғлиқ ҳолда вертикал кўтариш, буриш, суриш, думалатиш йўли билан монтаж қилиш усуллари фарқ қилинади. Вертикал кўтариб ўрнатиш усули кўтарилаётган конструкция ёки иншоотнинг массаси монтаж механизмларининг юк кўтариш қобилиятидан ортиқ бўлмайдиган ҳолларда қўлланилади. Умуман бу усулнинг қўлланилиши конструкцияни яхлит ҳолда маълум бир баландликка у ёки бу механизмлар ёрдамида кўтариш ва бундай кўтариш учун механизмлар ва мосламаларнинг мавжудлиги билан боғланади. Кўтарилган конструкция остига вақтинча ва доимий таянчларни келтириб қўйиш имконияти ва бу таянчларнинг бу конструкция билан биргаликда ишлашга дарҳол киришиб кетиши қобилияти муҳим ҳолат ҳисобланади. (8.6.-расм). Томёпма блокларини енгил монтаж кранлари ёрдамида ерда йиғиб олиб, кейин лойиҳадаги белгига кўтариш катта ижобий самара беради. Фазовий конструкцияни йиғишни ўрнатиш жойида, бинонинг четида ёки барпо этилаётган иншоотнинг бевосита яқинида жойлашган, махсус жиҳозланган майдончада амалга ошириш мумкин. Айрим блокларни, бутун томёпмани ёки унинг асосий кўтарувчи қисмини лойиҳавий ҳолатга ўрнатиш жойи остида йиғиш иши иншоот устунларидан фойдаланилган ҳолда махсус гидрокўтаргичлар ёки полиспастлар билан амалга оширилади. Монтаж қилишнинг бундай усулида устунлар бўйи баланд консолли бўлиши керак бўлиб, бу консолларга кўтарувчи полиспастларнинг қўзғалмас блоклари осилади. 8.6-расм. Вертикал кўтариш усули билан қобиқларни таянчларга ўрнатиш: 1 – траверса; 2 – кўтарилган ва таянчларга бурилган қобиқ; 3 – монтаж крани; 4 – йиғилган қобиқ кўтариш олдидан; 5 – осилган ишчи майдончаси монтаж қилинган қобиқлар таянчлари. 8.7-расмда ҳар бирининг юк кўтариш қобилияти 160т бўлган тўртта полиспаст ёрдамида амалга ошириладиган, вертикал ва горизонтал боғланишлар билан бириктирилган кўтарувчи фермалардан иборат томёпманинг кўтарувчи блокини кўтариш кўрсатилган. Фазовий конструкцияни горизонтал ҳолатда томёпманинг барча конструктив элементларини ерда ўрнатиб ва томёпма элементлари ва том қопламаси билан биргаликда қуриб йириклаштирилади. Устунлар (таянчларнинг фазовий конструкциялари) ҳам горизонтал ҳолатда йиғилиб, проект ҳолатига полиспастлар ёрдамида шарнир атрофида буриш усули билан келтирилади ва кейинчалик ўша полиспастлар ёрдамида томёпма блоки кўтарилади. 8.7-расм. Томёпма блокини полиспастлар билан монтаж қилиш схемаси: 1 – устун; 2 – монтаж ён тиргаки; 3 – тормозли тортқи; 4 – таянч тўсин; 5 – кўтарувчи полиспаст; 6 – томёпма блоки. Фермаларни қуйи белбоғларининг таянч боғламалари остига учларига ҳаракатланувчи полиспаст блоклари маҳкамланган кўндаланг тўсинлар келтирилади. Барча тўртта полистпастнинг кўтарувчи таянчларга юкланишини бир текис тақсимлаш учун узатишнинг умумий схемаси 8.8-расмда келтирилган. Фазовий конструкцияни лойиҳадаги ҳолатга вертикал кўтарилгандан сўнг унинг кўтарув устунларга бириктирилиши амалга оширилди ва монтаж ён тиргаклар демонтаж қилинди. 8.8-расм Тросларни узатишнинг умумий схемаси: 1 – электролебедкалар; 2 – полистпастнинг тортувчи арқони; 3 – кўтарувчи полистпаст; 4 – томёпма блоки; 5 – тенглаштирувчи роликлар; 6 – четга чиқарувчи ролик. Буриш усули билан асосан баландлиги юқори ва массаси катта бўлган иншоотларни бутун кўринишда монтаж қилиш амалга оширилади. Иншоот конструкция каби, аввал унинг ўрнатиш ҳудудида горизонтал ҳолатда йиғилади, бу фазовий конструкциянинг асоси буриш шарниридан фойдаланган ҳолда пойдеворга маҳкамланади ва шарнир атрофида буриб иншоотни лойиҳадаги ҳолатига ўрнатилади. Бу усул билан электр узатиш линиялари, таянчлари, тутун чиқувчи қувурлар, миноралар ва массаси 100 т ва ундан ортиқ бўлган бошқа иншоотлар монтаж қилинади. Суриш усулида конструкциялар доимий таянчлардан четда йиғилади, кейин эса бу таянчларга вақтинча ўрнатилган йўллар бўйлаб горизонтал кўчириш йўли билан ўрнатилади. Бу усул кўп оралиқли кўприкларни, бир қаватли саноат бинолари қопламалари конструкцияларини монтаж қилишда, шунингдек ишларни қисқа муддатларда бажариш зарур бўлганда ерда бошқа ишлар билан суришга тайёргарликни қўшиб олиб боришда кенг қўлланилади. Бу усул амалдаги технологик иншоотларни (домна печи, ҳаво иситгич, шахта копёри) қайта қуришда, янги иншоот четда йиғилиб ва кейин эски демонтаж қилинганнинг пойдеворига суриб жойланганда айниқса самаралидир. Суриш жараёни икки вариантда амалга оширилиши мумкин: блокнинг массаси 250 т гача бўлганда салазкаларда (чаналарда) сирпантириш билан ва блокларнинг массаси 10 минг т ва ундан ортиқ бўлганда пўлат катоклар устида думалатиб амалга ошириш мумкин. Суриш усулига мисол сифатида қопламаси сигарасимон фермалардан бўлган 84 м оралиқли спорт мажмуаси биносини монтаж қилишни кўриб чиқамиз (8.9 -расм). Юқори ва қуйи белбоғлари бўйича 4 мм қалинликдаги пўлат листлар билан ўраб олинган томёпма (қоплама) фермалари ёпиладиган иншоотдан бевосита яқин жойда махсус аравалар устида ерда йиғилган. Аравалар томёпма элементларини берилган аниқликда йиғишни таъминлаш учун кондукторлар ва мосламаларга эга, аравачаларнинг конструкцияси уларга горизонтал ва қия рельсли йўллар бўйлаб маҳкамланган фермалар билан силжишга имкон беради. Аравачаларни лойиҳавий белгигача кўтариш учун иккита оғма (қия) монтаж тўсинлари монтаж қилинган, аравачаларни навбатдаги томёпма блоки билан кўчирилиши иккита тортувчи полиспастлар билан амалга оширилади. Лойиҳадаги белгига етганидан сўнг аравачалар махсус тиргакка тақалади, томёпма блоки пўлат катоклар устига туширилади ва думалатиш усули билан иккита енгил полиспаст ёрдамида лойиҳадаги ҳолатга сурилади, бунда домкратлар ёрдамида уни олдин катокларни бўшатиш учун кўтарилади, кейин лойиҳадаги ҳолатга тушурилади. Монтаж қилишнинг кўриб чиқилган усулининг афзалликларидан бири – ҳажмдор блокни лойиҳадаги белгиларга кўчириш ва ўрнатиш учун фойдаланиш қиймати юқори бўлган катта юк кўтариш қобилиятига эга монтаж кранини қўлланишининг зарурияти йўқ. 8.9-расм. Томёпма блокини суриш схемаси: 1 – бино устунлари; 2 – стропилаости блоклари; 3 – вақтинча эстакаданинг қия тўсинлари; 4 – томёпма блоки; 5 -–блокларни харакатлантириш учун аравача; 6 – тортувчи полиспаст; 7 – аравачанинг рельсли йўли; 8 – тиргак. Монтаж қилиш амалиётида баъзида бир неча усул қўшиб олиб бориш ҳоллари учрайди, хусусан суриш, йириклаштириш ва буришнинг биргаликда олиб бориш усули. Download 194.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling