12-мавзу: Ёғоч тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. Режа


Download 47.33 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana16.11.2023
Hajmi47.33 Kb.
#1777786
  1   2   3   4
Bog'liq
12 MA\'RUZA



12-мавзу: Ёғоч тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш . 
 
Режа: 
1. Ёғоч тўсинларининг тури ва тузилиши: яҳлит ѐғочдан, елимланган 
ѐғочдан ,елимланган фанерадан ва йиғма.
2. Ёғоч тўсинларнинг шакли ва кесими, асосий кўрсаткичлари, 
қўлланиш соҳалари. 
Таянч сўзлар: бикр, деформация, эгилиш, қадам, сарров, тагсинч, 
тортқи, кучланиш, мустаҳкамлик, фанера, кесим, тахтаелим, двутавр, 
ораѐпма, эпоксидцемент. 
Ёғоч тўсинларининг тури ва тузилиши: яхлит ѐғочдан, елимланган 
ѐғочдан, елимланган фанерадан ва йиғма. Кўп ѐғоч конструкциялар
(тўсинлар, аркалар, рамалар) таркибли қилиб тайѐрланади. Алоҳида-
алоҳида бўлган элементлар бир-бири билан боғловчилар ѐрдамида
бириктирилади. Боғловчилар бикр бўлиши ѐки деформацияланишга мойил 
бўлиши мумкин. Деформацияланишга мойиллик йиғма конструкцияларни
ишлаш ҳолатини ѐмонлаштиради. Шунинг учун йиғма конструкцияларни
ҳисоблаганда ва лойиҳалаштирилганда, бириктираѐтган боғловчиларни
деформацияланишга мойиллигини эътиборга олиш керак бўлади. Тўсинлар 
синчлар билан биргаликда фазовий курилма ҳосил килади: тўсинлар асосан, 
тўшамадаги (тахта қалқон, иситгич, лумбоз-коврель, жиҳоз ва том оғирлиги) 
юкларни қабул қилиб, эгилишга ишлайди. Уларнинг узунликлари бинонинг 
(хонанинг) қисқа девори йўналишида аникланиб, таянч учун қушимча 
узунлик билан олинади. Кесим юзаси думалок ва чорқирра бўлиб қалинлиги 
(таянч оралиғига ва ҳисоблаш натижаларига қараб) 12-15см қабул қилинади. 
Тўсинлар қадами 0.6-1м олинади. Одатда, тўсин устига ишлатиладиган 
тўшама тахтаси 25-30 мм қалинликда бўлиб, у бир томони ғула тахта бўлиши 
(горбиль) ҳам мумкин. Тўшама устига буғдан сақлаш учун парда ѐки 
мумқоғоз тўшама қўйишдан олдин тўшама бикрлигини ҳосил килувчи 
боғловчилар қоқилиши керак(42-расм) Иситгич қатлам сифатида сомонли 
лумбоз ишлатилиши мумкин. Қаватлараро тўшамада эса ғовоқ-шағал 
(керамзит), минерал пахта қўлланиши мумкин, улар тўшама ва иситгич 
тўсинлар орасига жойлаштирилади. Синч ҳосил қилган ферма тугунлари ва 
унсурлари фақат бир шарт биланюқоридан босиб турувчи куч 
мавжудлигидангина ишлайди. Ҳозирги замон енгил тўшама ва иситгичлари 
етарли босим ҳосил қилмаслиги мумкин. У ҳолда сарров ва тагсинчлар 
тортқилар билан томонига мурват изи очилган пўлат ўзак ѐки йўғонлиги 
6мм ли пўлат сим ишлатилиши мумкин. Агар тортқи қўшсимдан иборат 


бўлса, уни сарров ва тагсинчлардан ошириб ўтказиб, бирга эшиб қўйиш 
мумкин. Думалоқ пўлатлар учун сарров ва тагсинчларда тешик очиш зарур, 
бунда тортқи кучи гайкани бураш ҳисобига ҳосил қилинади. Девор уришга 
халақит бермаслиги учун тортқиларни устунларга ѐнма-ѐн жойлаштириш 
қўлай. Елимланган ѐғоч тўсинлар - сувга чидамли синтетик елим билан 
тахталарни Елимлаш орқали завод шароитида қарағай ѐки қора қарағай 
ѐғочларидан тайѐрланади. Қўллаш оралиғининг энг мақбул қиймати-24 
метргача. Хорижий мамлакатларда 30 метргача бўлган оралиқларда ҳам 
елимланган ѐғоч тўсинлар қўлланилган ҳолатлари мавжуд. 
бу ерда: м
б
- кўндаланг кесимнинг баландлиги қийматини ўзгариши 
ҳисобига мустаҳкамликни ўзгаришини ҳисобга оладиган коэффициент; ми.ш. 
- елимланадиган ѐғочларнинг қалинлиги ҳисобига мустаҳкамликни 
ўзгаришини ҳисобга оладиган коэффициент



Download 47.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling