Тўсинлар қалинлиги кўпи билан 42 мм. ли (эгилгани учун кўпи билан 33 мм)
тахталардан елимланади. Тахтаелим тўсинлар кесими кўпинча 17 см
гача
қилиб тайѐрланади, кенглиги бир бутун тахталардан тайѐрлаш
имконини
беради. Кенглиги катта тўсинлар бир-бирига елимланиб тайѐрланади, бу
тайѐрлашда меҳнат ҳажмини оширади. Тўсинларнинг кўндаланг кесими ҳар
хил шаклда шаклда бўлиши мумкин. Кесимларнинг
традицион шакли
тўртбурчак, камдан-кам двутавр ѐки тавр (булар тайѐрлашда нотехнологик)
кўринишда бўлади.
12.9-расм. Двутавр кесимли елимфанер тўсинлар
3) двутавр-қути
кесимли
Елимфанер тўсинлар узунлиги бўйича ўзгармас ѐки ўзгарувчан бўлиши
мумкин. Уларнинг баландлиги ораѐпма ўртасидан эгилишга ҳисоблаб
аниқланади, 1/10…1/12 ораѐпма узунликка яқин чиқади.
Таянчда кесим
баландлигини қирқилишга (срез) ва турғунликка ҳисоблаб аниқланади, у 0,4
ораѐпмадан кам бўлмаслиги керак. Елимфанер тўсинлар тўсинларнинг
деворлари қалинлиги 10…12 мм ли сувга чидамли қурилиш фанераларидан
тайѐрланади. Фанералар туташган жойларда қаттиқлик қовурғалари
қўйилади, қадами 1/8…1/10 ораѐпма бўлиши керак.