12-мавзу. Геоэкологик прогнозлаштириш ва пргноз. Режа: 1.Геоэкологик прогнозлаштириш. 2.Геоэкологик вазиятларнинг прогнозли хусусиятлари. 3.Табиий жараёнларнинг ўзгариш йўналишлари. 4.Прогнозлаштириш механизми ва прогноз натижалари. 5.Ўзбекистонда геоэкологик вазиятларни ўзгаришининг прогнози. Прогноз – Прогноз – (юнон. прогносис) олдиндан кўриш, олдиндан айтиш деган маъноларни билдиради. Табиат билан жамият ўртасидаги муносабатлар чигаллашиб бораётган ҳозирги вақтда табиий муҳитнинг келажакда қандай хусусиятларга эга бўлиши, геоэкологик вазият қай ҳолатда бўлишини билиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, инсон хўжалик фаолияти жадал рўй бераётган, антропоген омил кучли таъсир этаётган геотизимлардаги геоэкологик вазиятни прогнозлаштириш ва прогнозларини ишлаб чиқиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Геоэкологик прогнозлаштириш. Геоэкологик прогнозлаштири–тадқиқот объектининг (геотизимлар) геоэкологик вазиятининг келажакдаги ҳолати, юз бериши мумкин бўлган ўзгариш йўналишлари ва эволюциясини илмий асосланган олдиндан кўра билишдир. Геоэкологик тадқиқотларда геотизимлар, улардаги табиий ва антропоген жараёнлар, ҳодисалар прогнозлаштириш объектлари бўлиб ҳисобланади. Геоэкологик прогнозлаштиришнинг мақсади – келажакда табиий муҳитда (геотизимларда) юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар, геоэкологик вазиятларнинг эволюцияси ёки асосий йўналишларини аниқлаш. Геоэкологик прогнозлаштириш турлари. 1.Ландшафтнинг динамик ўзгариши натижасида геоэкологик вазиятларнинг эволюцияси ёки асосий йўналишларини аниқлаш; 2.Саноат корхоналари чиқиндиларининг кўплаб чиқарилиши натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва бунинг асосида геоэкологик вазиятнинг жиддийлашувини прогноз қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |