12-мавзу. Геоэкологик прогнозлаштириш ва пргноз


Дарё сувининг борган сари барқарор камайиб бориши


Download 1.63 Mb.
bet8/9
Sana28.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1302801
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12 мавзу Геоэкологик прогнозлаштириш ва пргноз 110522114337

Дарё сувининг борган сари барқарор камайиб бориши.

Дарё сувининг борган сари барқарор камайиб бориши натижасида шарқий кўлнинг марказида улкан шўр кўл таркиб топади, унинг атрофи халқасимон минтақалардан иборат бўлиб, улар турли шўрхоклар билан банд бўлади. Орол шўркўл Катта денгизнинг ғарбий бўлагини эгаллайди, бунда у ороллар бўйича ўтган субмеридионал ўқ (Мўйноқ ярим оролининг Узунқуйруқ бурнидан то Қуланда ярим оролигача) ни шарқида жойлашади, ҳозирда бу минтақа денгиз сувидан озод бўлмоқда. Денгиз сувининг шўрлиги хар литрда 120 г дан ортганда қишда мирабилит таркиб топа бошлайди, бу ҳол Оролбўйи табиий муҳити учун энг хавфли ҳисобланади. Сувнинг шўрлиги хар литрда 320-425 г бўлганда астраханит ош тузи билан аралаш ҳолда вужудга кела бошлайди.

Денгизнинг қуриган қисмидаги шўрхокли текисликларнинг катта қисми деярли ўсимликсиз бўлади, чунки тупроқларнинг таркибида (илдиз ўсадиган қисми) жуда катта миқдорда тузларнинг мавжуд бўлиши ҳатто супергалофитларнинг ҳам вегетациясига таъсир этади. Фаол шўрхоклар минтақасидан сўнг қолдиқ, улардан кейин тақирли шўрхоклар жойлашади.

Денгизнинг қуриган қисмидаги шўрхокли текисликларнинг катта қисми деярли ўсимликсиз бўлади, чунки тупроқларнинг таркибида (илдиз ўсадиган қисми) жуда катта миқдорда тузларнинг мавжуд бўлиши ҳатто супергалофитларнинг ҳам вегетациясига таъсир этади. Фаол шўрхоклар минтақасидан сўнг қолдиқ, улардан кейин тақирли шўрхоклар жойлашади.

Шу тариқа Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларининг табиий муҳитини ўзгаришини прогноз қилиш мумкин. Қизилқум чўли ландшафтлари ҳозирда мол боқиш, техноген, дов-дарахтларни қирқиш ва бошқа шаклдаги антропоген омиллар таъсирида ўзгариб бормоқда. Буларнинг оқибатида яланг қумлик-ҳаракатдаги қумлар ареаллари майдони кенгайиб бормоқда.

Галофитлар ўсимликлар.

Мол истеъмол қиладиган гиёҳларнинг майдони камайиб, бегона ўтлар эгаллаган майдонлар кенгайиб бормоқда. Техноген омиллар (оғир автомобиллар, тракторлар, бурғулаш машиналарининг фаолияти, шунингдек карерлар, портлашлар) натижасида чўл экотизими бузилиб бормоқда. Воҳалар билан улар атрофидаги чўл ландшафтлари орасида мураккаб ўзаро таъсир натижасида номатлуб ҳодисаларнинг ривожланиши кузатилмоқда. Берк ботиқларга коллектор-зовур ва ташлама сувларнинг ташланиши туфайли субаквал ва акваториал комплексларнинг майдони кескин тарзда кенгайиб бормоқда (Айдар-Арнасой кўллар тизими, Катта Шўркўл, Қорахотин кўли ва ҳ.к.).


Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling