12-мавзу. Ижтимоий соҳа молияси Режа: Давлат ижтимоий сиёсатининг моҳияти ва ҳозирги замон хусусиятлари

Download 199.2 Kb.
bet4/6
Sana25.01.2023
Hajmi199.2 Kb.
#1119292
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12 мавзу

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, спорт, ижтимоий таъминот, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш масалаларига устувор аҳамият берилиб, соҳада салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими учта асосий шаклга эга:
- ижтимоий таъминот;
- ижтимоий суғурта;
- ижтимоий ёрдам.

“Ижтимоий ҳимоя” ва “ижтимоий таъминот” бир маъноли тушунча эмас, балки турдош тушунчалардир”. Улардан илмий таърифлар сифатида фойдаланилганда, “ижтимоий ҳимоя” таркибий қисми сифатида “ижтимоий таъминот”ни ўз ичига олади. Ижтимоий ҳимоя инсон фаолиятининг яхши шарт-шароитларини таъминловчи меҳнат, соғлиқ ва табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори каби кафолатларни қамраб олади.

“Ижтимоий ҳимоя” кенг маънода

  • мамлакат аҳолисини ижтимоий ва моддий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ва жамиятда қарор топган ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий чора-тадбирлар мажмуидир. Тор маънода – давлат ва жамиятнинг ёши, саломатлиги ҳолати, ижтимоий аҳволи, тирикчилик воситалари билан етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга, кўмакка муҳтож фуқароларга ғамхўрлигидир.

Ижтимоий таъминотни пул маблағлари манбаига боғлиқ ҳолда икки турга ажратиш керак:

  • бюджетнинг барча даражаларидаги маблағлари ҳисобига, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобига амалга ошириладиган давлат ижтимоий таъминоти;
  • жисмоний шахслар ва юридик шахслар маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган нодавлат ижтимоий таъминоти.

Download 199.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling