12-мавзу. Корхона фаолиятини бошқариш асослари
Ташкилий-ма`мурий усуллар
Download 47.84 Kb.
|
12 мавзу маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ма`мурий усуллардан
Ташкилий-ма`мурий усуллар бошқариш усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади.Бу усулларга:
бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузиш; ҳар бир бошқарув бўғинининг функцияларини белгилаш; кадрларни тўғри танлаш; буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш; топшириқлар ва дериктив кўрсатмаларни бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради. Ташкилий-ма`мурий усуллар юқори органлар ҳокимиятига ва қуйи органларнинг бўйсунишига асосланади. Ташкилий усуллар бошқариш тизимида ички онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бошқариш функциялари бажарилишининг: ташкилий барқарорлигини; интизомлилигини; мувофиқлилигини; узлуксизлигини та`минлайди. Ма`мурий усуллардан: исте`молчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; хавфли технологиялардан фойдаланиш,зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини чиқариб ташлашни тақиқлаш; одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотларни реклама қилишни тақиқлаш каби соҳаларда фаол фойдаланилади. Бошқаришнинг ташкилий-ма`мурий усуллари икки шаклда: ташкилий та`сир кўрсатиш усуллари; фармойиш бериш усуллари шаклида намоён бўлади. Ташкилий та`сир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, я`ни: ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш; ички тартиб-қоидаларни ўрнатиш; бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона нисбатни ўрнатиш кабиларни ўз ичига олади. Фармойиш бериш йўли билан та`сир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг ишлашини жорий та`минлаб туришдан иборат бўлиб, бунга э`лон қилинадиган ёзма ёки оғзаки кўрсатмалар бериш, ёзма шакилда нашр этилган ёки оғзаки буйруқлар воситаси билан эришилади. Download 47.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling