5. Компенсация (юнонча “compensatio” – “ўрнини тўлдириш”) организмнинг бузилган ёки ривожланмаган функцияларининг ўрнини тўлдириш, қайта қуришдир. Бу жараёни олий асаб тизимнинг заҳира имкониятларига таянади.
6. Ижтимоий реабилитация (юнонча “rehabilitas” – “қобилиятини тиклаш”) аномал боланинг психофизиологик имкониятларига кўра ижтимоий муҳитда иштирок этиши учун шароит яратиш, уни ижтимоий ҳаёти ва меҳнатига жалб этишни англатади. Реабилитация нуқсонларини йўқотиш ва камайтиришга ёрдам берадиган махсус тиббий воситалар, махсус таълим, тарбия ва касбий тайёрлаш ёрдамида амалга оширилади. Реабилитация вазифалари аномал болаларнинг турли тоифалари учун махсус ўқув муассасаларида ҳал этилади. Уларда ўқув жараёни болаларнинг аномал ривожланиши хусусиятларига таянган ҳолда ташкил этилади.
7. Ижтимоий адаптация (юнонча “adapto” – “мослашиш”) аномал болаларнинг индивидуал, гуруҳли хулқларини ижтимоий қоидалар, қадриятларга мос келишини таъминлаш. Аномал болалар учун ижтимоий муносабатларга киришиш қийин, улар ижтимоий ўзгаришларга қийин мослашадилар, мураккаб талабларни бажара олмайдилар. Ижтимоий адаптация аномал болаларга ижтимоий фойдали меҳнатда иштирок этиш учун имконият яратади.
8. Оила тарбияси ижтимоий реабилитацияни самарали ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. Оила ва махсус таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик аномал болани ижтимоий фаолиятга жалб этиш, меҳнат қобилиятларини аниқлаш ва имкон қадар касб кўникмаларини шакллантиради.
Аномал ўқувчилар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар йўналишлари. Психофизиологик ривожланиши, хулқида нуқсони бўлган болаларни ижтимоийлаштириш мураккаб жараён ҳисобланади. Бу борадаги коррекцион-педагогик қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:
Коррекцион-ривожлантирувчи таълим ва коррекцион-тарбиявий ишлар педагог, ижтимоий-педагог, психолог, логопед, тиббиёт ходимлари, жумладан, ортопед ва бошқалар томонидан ташкил этилади. Уларнинг бу ҳаракатлари коррекцион-педагогик фаолият деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |