Коррекцион педагогиканинг асосий вазифа ва категориялари. Турли тоифали аномал (юнонча “anomalos” – “нотўғри”, жисмоний ёки руҳий нуқсонларга эга) болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш махсус педагогиканинг умумий мақсади бўлиб, унга эришиш йўлида муайян вазифалар ҳал қилинади. Улар қуйидагилардир:
Коррекцион педагогиканинг асосий вазифа ва категориялари.
Коррекцион педагогика қуйидаги педагогик категорияларга эга:
1. Аномал болаларни ўқитиш ва ривожлантириш уларни ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш, уларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган мақсадли жараёндир. Аномал болалар учун таълим тизими ва методларини танлашда боланинг ёши ва нуқсоннинг келиб чиқиши вақти ҳисобга олинади. Эшитиш ёки кўриш қобилиятини йўқотиш вақти алоҳида аҳамиятга эга. Махсус мактабларда меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу жараёнда ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга, имконият даражасида касбий фаолиятга тайёрлаш бузилган функцияларини тиклаш, ақлий ва жисмоний ривожланиш нуқсонларини пасайтиришга ёрдам беради.
2. Аномал болаларни тарбиялаш ривожланишдаги нуқсон даражаси ва тузилишига мос келадиган метод, воситаларни танлаш асосида аномал болаларни фаол ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш, уларда фуқаролик сифатларини шакллантиришдан иборат. Аномал болаларни тарбиялаш оила ва таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, ўзаро ёрдам кўрсатиш, талабчанлик ва меҳрибонлик асосида амалга оширилади. Аномал болада оптимизм ва ишончни тарбиялаш, қобилиятини шакллантириш ёки унинг ўрнини босувчи имкониятни ривожлантириш, ижобий сифатларини тарбиялаш ҳамда ҳаракатлари ва хулқини танқидий баҳолаш қобилиятини ривожлантириш жуда муҳим.
3. Коррекциялаш (тузатиш) боланинг психик ва жисмоний ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш, йўқотиш ва пасайтиришдан иборат.
4. Коррекцион-тарбиявий ишлар шахснинг аномал ривожланиши хусусиятларига кўра умумий педагогик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари тизими бўлиб, улар аномал болаларни ўқитиш жараёнида амалга оширилади ва меҳнат тарбиясини самарали ташкил этиш учун катта имкониятлар яратади. Тизим доирасида аномал болалар учун даволаш-коррекцион тадбирлар (даволовчи жисмоний машқлари, артикуляр ва нафас олиш гимнастикаси, дори-дармонлар қабул қилиш ва б.ш.) ҳам ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |