12-мавзу: Коррекцион педагогика асослари
Download 135 Kb.
|
12-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар!
- 1. Коррекцион педагогиканинг предмети ва мазмуни.
12-мавзу: Коррекцион педагогика асослари Режа: Коррекцион педагогиканинг предмети ва мазмуни. Коррекцион педагогиканинг асосий вазифа ва категориялари. Аномал болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар йўналишлари. Таянч иборалар! Коррекцион педагогика, предмети, вазифалари, категориялари, Аномал болалар, коррекция, дифектология, инклюзив таълим, олигофрено, тифло, сурдо, логопедия, уйда ўқитиш, 1. Коррекцион педагогиканинг предмети ва мазмуни. Ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан коррекцион педагогика шуғулланади. Илмий тушунча сифатида коррекцион педагогика педагогика фанида расман эътироф этилганига у қадар кўп вақт бўлмади. Узоқ вақт давомида педагогикада “дефектология” тушунчаси қўлланиб келинган. Коррекцион педагогика таркибига қуйидаги соҳалари киради: Педагогик луғатда “коррекция” (юнонча “correctiio” – “тузатиш”) тушунчаси педагогик услуб ва тадбирлардан иборат махсус тизими ёрдамида аномал болаларнинг психик ва жисмоний ривожланиш камчиликларини тузатиш (қисман ёки тўлиқ) сифатида тушунилиши таъкидлаб ўтилади. Ижтимоий жамият тараққиёти тарихи аномал болаларга бўлган инсонпарварлик муносабатининг узоқ вақт давомида эволюцион тарзда шаклланиб келганлигини кўрсатади. Қадимги Спартада ривожланиши ва ҳулқида нуқсони бўлган болалар қатл қилинган. Қабилаларнинг бошлиқлари бола туғилганда уни синчиклаб кўриб, унинг бирорта нуқсонга эга ёки эга эмаслигини аниқлашарди. Нуқсонли бола Тайгет жарлигига ташлаб юборилган (эр.ав. IV-V асрлар). Ўрта асрларда Европада бола ривожланишидаги ҳар қандай нуқсон ёвуз кучларнинг “намоён бўлиши” сифатида қабул қилинган, руҳий касалликларга эга кишилар инквизиция гулханида ёндирилган. Уйғониш давридан ХIХ асрнинг ўрталаригача Европада дефектология фани ва амалиёти ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларга ижобий ижтимоий муносабат шаклланди. Уларга нисбатан инсонпарварлик ёндашуви илк бор француз шифокори, руҳий касалликлар турларининг асосчиси Филипп Пинел (1745-1826 йиллар) томонидан илгари сурилган. Ақли заиф болаларни махсус усуллар ёрдамида ўқитиш ва тарбиялаш ғоясини Иоган Генрих Песталоцци (1746-1827 йиллар) томонидан асосланди. Download 135 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling