Логопедия. Сурдопедагогика. Тифлопедагогика. Олигофренопедагогика Логопедия нима? - ЛОГОПЕДИЯ (логос ва юн. paideia — тарбиялаш, ўқитиш) — пед. фани тармоғи; нутқцаги камчилик (дудуқлик, тил ривожланмаганлиги, ўқиш ва ёзувдаги нуқсони ва б.) сабаблари, уларнинг олдини олиш, тузатиш йўлларини ҳамда нутқ фаолияти бузилиши механизмлари, аломатларини махсус таълим ва тарбия воситасида ўрганади. Нутқдаги нуқсонларни тузатиш масалалари дастлаб 17-а. да Европа мамлакатларида сурдопедагогикага оид илмий ишларда тадқиқ этила бошлади. 19-а. нинг 2-ярмидан бу соҳага мустақил равишда, аммо тиббиёт нуқтаи назаридан ёндошидди. Аста-секин нутқ фа-олиятининг табиати ҳақидаги илмий тасаввур кенгая бориб, Логопедия йўналиши тубдан ўзгарди, педагогик мазмун биринчи ўринга қўйиладиган бўлди.
Логопедия ва фан. - 20-а. га келиб Логопедия мустақил фан сифатида шаклланди, унинг мақсад ва вазифалари, методик асос ва тамойиллари, бошқа фанлар билан алоқаси масалалари ишлаб чиқилди. Замонавий Логопедия мактабгача ёшдаги болалар Логопедияси, мактаб ёшидаги болалар Логопедияси, ўсмирлар ва катта ёшдагилар Логопедия сига бўлинади.
Логопедиянинг асосий мақсади нутқида нуқсони бор шахсларни ўқитиш, тарбиялаш ва қайта тарбиялашнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, нутқ нуқсонининг олдини олишдан иборатдир. - Логопедия фан сифатида катта назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, у тилнинг, нутқнинг ижтимоий моҳияти, боланинг талаффузи, лексик-грамматик тузуми, тафаккури ва бутун рухий фаолияти узвий боғликлиги билан белгиланади.
Логопедия-нинг асосий вазифалари: - нутқ бузилишининг турли шаклларида нутқ фаолияти онтогенезини ўрганиш; нутқ бузилишларининг кенг тарқалганлиги, келиб чиқиш сабаблари, механизмлари, тузилиши, аломатлари ва даражаларини аниқлаш; нутқий фаолияти бузилган болаларнинг ўз-ўзидан ва бирор мақсадга қаратилган ривожланиш динамикасини, шунингдек, чуткий заифликни уларнинг шахс сифатида етишувига, руҳий ривожланишига, турли кўринишдаги фаолиятларини намоён қилишга, ўзларини тутишларига таъсирини аниклаш; ривожланишда турли хил фарқлар бўлган болаларда (эшитиш, кўриш, фикрлаш қобилияти ҳамда таянч-ҳаракат аппаратининг бузилиши ҳолларида) нутқнинг шаклланиши ва бузилишлари хусусиятларини ўрганиш; нутқ бузилишларининг педагогик диагностикаси методларини ишлаб чиқиш; нутқ бузилишларини тартибга солиш; нутқ бузилишини бартараф этиш тамойиллари, дифференциялашган метод ва воситаларини ишлаб чиқиш; нутқ бузилишининг олдини олиш методларини такомиллаштириш; логопедик ёрдамни ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш. Логопедиянинг юқорида кўрсатилган вазифаларида унинг назарий ва амалий йўналишлари белгилаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |