- Ж. Демор ва О. Декроли (Бельгия), Б. Меннель ва А. Фукс (Германия), А. Бине, Ж. Филипи ва И. Бонкур (Франция), В. М. Бехтерев, П. Ф. Лесгафт, Л. С. Виготский (Россия) ва бошқа(лар) номи билан боғлиқ. Ўзбекистонда С. Т. Айтметова, К. К. Мамедов, П. М. Пўлатова, М. И. Соатовалар томонидан олигофренопедагогика бўйича ўқув қўлланмаси тайёрланиб нашр этилган. Ўзбекистонда ақли заиф болаларни тарбиялаш ва ўқитиш махсус ёрдамчи мактабларда амалга оширилади. Олигофренопедагогикада бола ҳис-туйғусини бойитишга, нутқини ривожлантиришга катта аҳамият берилиб, таълим-табиявий жараёнда кўргазмали қуроллар ва бошқа(лар) усуллардан кенг фойдаланилади. Ақли заиф болаларни психологик-педагогик ўрганиш асосида ҳар бир болага алоҳида ёндашилади. Ўзбекистонда олигофренопедагогларни Тошкент пед. ун-ти ва пед. ин-тларининг дефектология ф-тлари тайёрлайди. Олигофренопедагогикага оид илмий текшириш ишлари Ўзбекистон пед. фанлари илмий текшириш ин-тида, Тошкент пед. ун-ти ва айрим пед. ин-тларининг дефектология кафедраларида олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |