Тарих - Улкамизнинг буюк аллома, шоир ва мутафаккирлари, хусусан, Ибн Сино, Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Навоий, Амир Темур ва бошқа(лар) дефектологияни изчил ва атрофлича муайян йўналишда ўрганмаган бўлсалар ҳам, ўз асарларида дфектологик ҳолатларнинг акс этиши, намоён бўлиши, ривожланиши, ўзгаришлари тўғрисида қимматли фикрлар билдиришган. Ўзбекистонда дефектологиянинг илмий-назарий, методик ва амалий тадқиқотлари билан Г. Ш. Айтметова, Е. Д.Гордиенко, Л. Р. Мўминова, Р. Шомаҳмудова, Ғ. Шоумаров ва бошқа(лар) шуғулланган. Жисмоний ва руҳий нуқсонли болаларни жамиятга фойдали кишилар қилиб тарбиялаш учун Ўзбекистонда махсус мактабгача тарбия муассасалари, махсус мактаблар, махсус интернат мактаблар мавжуд. Тошкент педагогика Университетининг пед. ва дефектология ф-тида махсус мактаб ва муассасалар учун дефектолог кадрлар тайёрланади (1967 й. дан).
Тифлопедагогика - ТИФЛОПЕДАГОГИКА (юн. typhlos кўр ва педагогика) — дефектологиянинг кўр ва заиф кўрувчи болаларни ўқитиш, тарбиялаш ҳамда уларни меҳнатга тайёрлаш масалаларини ишлаб чиқувчи соҳаси. Болаларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантиришни, умумий ўрта маълумотга эга бўлишларини, ҳаёт ва меҳнатга тайёрлашни мақсад қилиб қўяди. Тифлопедагогика кўр ва заиф кўрувчи болалар учун таълимни такомиллаштириш йўлларини, ўқувтарбия жараёнини ташкил этиш методларини, махсус мактаб ҳамда мактабгача муассасалар тузилмасини, уларнинг таълимтарбиясининг ташкилий шаклларини ишлаб чиқади. Тифлопедагогиканинг энг муҳим вазифаси болаларда сакланиб қолган кўриш имкониятларидан ўқиш жараёнида тўғри фойдаланиш ва уни ривожлантириш, кўриш имкониятларини сақлаш учун шароит вужудга келтириш, таълимнинг техника воситаларини қўллашдан иборат.
Олигофренопедагогика - Олигофренопедагогика [Олигофрения ва педагогика] – ақли заиф болаларни ўқитиш, тарбиялаш, коррекциялаш (тузатиш), ижтимоий ҳаётга жалб этиш масалаларини ўрганувчи дефектология тармоғи. Олигофренопедагогиканинг асосий вазифаси ақли заиф болаларнинг ривожланишида коррекцион тарбиянинг моҳиятини очиб бериш, улардаги нуқсоннинг ривожланишини ва нуқсоннинг ўзини бартараф этиш йўлларини, махсус мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида ақли заиф болалар учун махсус талим-тарбия ва коррекцион-ривожлантирувчи иш ва усулларни ишлаб чиқиш ҳамда такомилаштиришдан иборат. Олигофренопедагогика умумий ва махсус педагогика, психология, анатомия, физиология, генетика, невропатология, педиатрия, олигофрения клиникаси ютуқларига асосланади. 19-а. бошларида тиббиёт ва пед. нинг ривожланиши туфайли муайян йўналиш сифатида вужудга келди. Ўша асрнинг ўрталарида француз шифокори ва педагоги Э. Сеген (1812-80) ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш назариясини ишлаб чиқди. Айниқса, унинг «Ақлий нормал бўлмаган болалар тарбияси, гигиенаси ва ахлоқий Давоси» асари (1846) олигофренопедагогикада катта ютуқ бўлди. Чет элларда олигофренопедагогиканинг шаклланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |