12-мавзу: Коррекцион педагогика асослари


Нутқида нуқсони бўлган болалар билан ишлаш


Download 135 Kb.
bet8/10
Sana27.01.2023
Hajmi135 Kb.
#1132849
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-маъруза

Нутқида нуқсони бўлган болалар билан ишлаш. Нутқдаги нуқсонларни ўрганиш, олдини олиш ва коррекциялаш масалалари логопедия (юнонча “logos” – сўз, “pаideia” - тарбиялаш) шуғулланади. Патоген омил таъсирида юзага келган нутқий бузилишлар ўз-ўзидан йўқолмайди, шунингдек, махсус ташкил этилган коррекцион-логопедик чораларсиз бартараф этилмайди.
Нутқий бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар орасида экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) омиллар асосий рол ўйнайди. Бундан ташқари (анатомик-физиологик, морфологик), функционал (психоген), ижтимоий-психологик (атроф-муҳитнинг салбий таъсири), психоневрологик (психик функцияларининг бузилиши (ақли заифлик, хотира ёки диққатнинг бузилиши ва бошқалар) сабабларнинг ҳам таъсири сезиларли бўлади.
Логопедияда нутқий бузилишларни икки тури ажратилади: 1) тиббий-психологик нутқий бузилиш; 2) психологик-педагогик нутқий бузилиш. Шу билан бирга нутқдаги нуқсонлар: оғзаки ёки ёзма нутққа хос бўлади.
Нутқида нуқсонлар бўлган болаларнинг марказий асаб тизимида функционал ёки органик четланишлар кўзга ташланади. Миянинг органик зарарланиши сабабли иссиқда, транспортда юриш, арғимчоқда кўп вақт тебраниш болага ёмон таъсир кўрсатади, боши оғрийди. Тез чарчаб қолади, қаттиқ таъсирланади, жаҳли чиқади. Кайфиятлари тез ўзгаради, сержаҳл, агрессив, безовта бўлади. Уларда сустлик ва ланжлик кузатилади. Бундай бола тинч ўтира олмайди, бутун дарс давомида ишчанлик ва диққатини сақлаб туриш қийин бўлади. Жуда тез хафа бўлади, атрофдагиларга қулоқ солмайди. Танаффусдан кейин диққатини жамлаши қийин бўлади. Одатда бундай болаларда диққат ва хотира, нутқий хотиранинг заифлиги кузатилади.
Умумий ўрта таълим мактаблари қошида логопедик пункт фаолият юритади. Логопедик пункт вазифалари қуйидагилардан иборат:

Логопедик пунтк фаолияти ўқув йили давомида индивидуал ва гуруҳли шаклда йўлга қўйилади. Нутқдаги нуқсон жиддий бўлса, бола ўқитиш махсус таълим муассасаларида олиб борилади. Логопедик ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий таъминлаш тизимларида ҳам амалга оширилади. Поликлиникаларда ва психоневрологик диспансерларда логопедик кабинетлари мавжуд бўлиб, уларда нутқда нуқсони бўлган болаларга логопедик ёрдами кўрсатилади.





Download 135 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling