JOURNAL OF
MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT (JMBM)
www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 2 (April) ISSN: 2181-3000
Page 1
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЧКИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
ТРАНСПОРТДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТУРЛАРИ
Даминов М.И.
СамИСИ мустақил изланувчиси
Каримов А.А.
СамИСИ мустақил изланувчиси
e-mail:
00_bek94@mail.ru
Аннотация: Мақолада Ўзбекистонда ички
туризмни ривожлантиришда
транспортда кўрсатиладиган хизматларни тузилмалари механизмларини
такомиллаштиришга бағишланган ва уларнинг таркибий фаолият кўрсатишида
тавсиялар таклиф қилинган.
Калит сўзлар: Ички туризм,
транспорт, хизмат кўрсатиш, биринчи
саёхатчи, Авиация, Темир йўл, Автотранспорт, ҳудудий дастурлар.
Abstract: The article is devoted to the improvement of the mechanisms of the
structure of transport services in the context of the development of domestic tourism
in Uzbekistan and offers recommendations on their structural functioning.
Key words: Domestic tourism, transport, service,
first traveler, aviation,
railway, road transport, regional programs.
Кириш. Бугунги кунда замонавий туризм
асосчиси сифатида англиялик
Томас Кук тан олинган. У биринчилардан бўлиб саёҳат мақсадида оммавий
сафар уюштиришнинг моҳияти ва фойдалилигини англаб етди ҳамда 1843-
йилда у дастлабки темир йўл орқали турни муваффақиятли ташкиллаштирди.
1851-йилда у мамлакатнинг бар-ча ҳудудларидан келган 165
минг кишини
Париждаги кўргазмада иштирок этишини ташкил қилди. Бугунги кунда «Томас
Кук» компанияси бутун дунёда 12000 дан ортиқ туристик агентликларга эга
бўлиб, йилига 20 миллиондан ортиқ туристга хизмат кўрсатади.
Туризм фаолияти асосан бўш вақтда амалга оширилади.
Туризм