Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришда транспортда хизмат кўрсатиш турлари
фаолиятини амалга ошириш учун учта омил бўлиши шарт: дам олишга
Download 343.66 Kb. Pdf ko'rish
|
zbekistonda-ichki-turizmni-rivozhlantirishda-transportda-hizmat-k-rsatish-turlari
фаолиятини амалга ошириш учун учта омил бўлиши шарт: дам олишга
ажратилган бўш вақт, тегишли маблағ ва хоҳиш-истаги. Адабиётлар шарҳи. Ички туризм соҳасини ривожлантириш халқимизнинг маданий ва маърифий ҳаётида ҳам кутилган самараларни беради. Ички туризм соҳасини ривожлантиришда аҳоли иш билан таъминланиши ортади, ижтимоий – иқтисодий яшаш тарзи ошади, ички туризм инфратузилмаларини яратишда ва ички туризмда хизматлар қилишда аҳолининг туристик фаолияти кучаяди, вилоятлар ва туманларда яшаётган аҳолиларнинг бири-бири билан танишиши ва дўстлашуви кучаяди. Вилоятлардаги аҳолилар бошқа вилоятлардаги, туманлардаги туристик ресурслардан ва айниқса рекреация, даволаниш ва муқаддас зиёратгоҳлардан хабардор бўлишадилар. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT (JMBM) www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 2 (April) ISSN: 2181-3000 Page 2 Ички туризм – Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қиладиган саёҳати ҳисобланади [1]. Ички туризм давлат чегараларини кесиб ўтиш билан ва туристик расмиятчилик билан боғлиқ эмас. Миллий валюта, тил, ҳужжатлар олдингидек ўзгармасдан қолади. Дунёдаги сафарларнинг 80-90 фоизи ички туризм улушига тўғри келади. Унга қилинадиган харажатлар халқаро туризм харажатларидан 5-7 баробар кам бўлади. Айниқса, туризмнинг бу тури АҚШ, Франсия, Англия мамлакатларида оммабоп ҳисобланади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон автомобиль транспортида ташувларни тартибга солувчи тўққизта халқаро конвенция ва иккита халқаро битимнинг аъзоси ҳисобланади. Европа, Осиё ва МДҲнинг 26 та давлати билан автомобилда халқаро ташувлар соҳасини тартибга солувчи икки томонлама ҳукуматлараро битимлар имзоланган. Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган йўловчиларни ташаш хизматининг ўрни жуда катта. Яъни, бу борада йўловчиларни ташаш хизматлари бозорини такомиллаштириш, рақобат муҳитини шакллантириш энг чекка ҳудудларимизда ҳам мазкур хизматдан фойдаланиш имконини бермоқда. Йўловчи ташиш бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш учун зарур шарт- шароитлар яратиш ва такомиллаштириш, мамлакатимизда транспорт хизмати сифатини ошириш, йўловчиларга қулайлик яратиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда? Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тӯғрисида”ги ПҚ-3514 сонли қарорида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурида ҳудудларни барқарор ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий- тарихий меъроси ҳамда табиий бойликлари билан таништиришни мақсад қилиб қўйди [2]. Шу нуқтаи-назардан ҳам, мамлакатимизда ички туризм соҳасини замонавий ташкил қилиш ва ривожлантириш ватанимизнинг миллий туризмини ривожлантиришдаги энг долзарб, давлат аҳамиятига молик масала ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги 238-сонли қарори қабул қилинди ва унда йўловчилар ташиш хавфсизлигини ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг зарур даражасини, йўловчи JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT (JMBM) www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 2 (April) ISSN: 2181-3000 Page 3 ташиш йўналишларида транспорт воситалари ҳаракати маромини, белгиланган жадваллар ва интервалларни, шунингдек ташувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш асўсий мақсадлардан қилиб белгиланди [3]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм Салоҳиятини Ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сон Фармонида туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2022 йилнинг 1 январига қадар мамлакатимизга олиб кирилаётган: ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин [4]. Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [5] 1010 сонли қарорининг қабул қилини билан туристларнга транспортда ва туризм объектларида хизмат кўрсатишда сифатнинг ошиши ва туристлар хавфсизлигини таъминлашда кенг имкониятлар яратилди. Download 343.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling