12 мавзу. Оиланинг тарбиявий имкониятларини ташхис этиш рэжа: Оилада тарбиявий ишлар
Download 32.17 Kb.
|
1 2
Bog'liq12 МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Оила ташхиси. Оила билан олиб бориладиган ижтимоий -педагогик фаолият Таянч сўзлар: Оила,моногом оила,нуклер оила,катталар тарбияси,оила анъаналари,оила тажрибаси.
12 МАВЗУ .ОИЛАНИНГ ТАРБИЯВИЙ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ТАШХИС ЭТИШ РЭЖА: 1.Оилада тарбиявий ишлар . 2.Ташхислаш орқали оилада тарбиявий ишларни 3. Оила ташхиси. Оила билан олиб бориладиган ижтимоий -педагогик фаолият Таянч сўзлар: Оила,моногом оила,нуклер оила,катталар тарбияси,оила анъаналари,оила тажрибаси. Ватанимиз ҳалқлари жамият қуришнинг конкрет вазифаларни ҳал қилишга зўр ғайрат ва шижоат билан киришдилар. «Жамият барча аъзоларнинг онги ва маданиятини ўстирмасдан туриб, энг юқори даражадаги меҳнат унумдорлигини вужудга келтиришга, ижтимоий муносабатларни ривожлантиришга ва турмуш қоидаларини ўрнатишага эришиб бўлмайди. Жамият аъзоларининг онглилиги қанчалик юқори бўлса, уларнинг ижодий активлиги қанчалик тўла ва кенг кўламда авж олса биз «Таълим тўғрисидаги Қонун» «Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур моҳиятини тез ва муваффақиятли амалга оширамиз» Меҳнат -инсоннинг мақсадга йўналтирилган фаолияти бўлиб, ҳаёт кечиришининг асосий шартидир. Меҳнат туфайли инсон ўзининг моддий ва маонавий эҳтиёжларини амалга оширади. Инсонниннг ўзи эса меҳнаткаш бўлиб, у туфайли ўзининг истеъдоди, қобилияти, лаёқатини намоён этади. Меҳнат жараёнида инсоннинг дунёқараши кенгайиб, билим савияси ошиб, ўз-ўзини жисмоний ва маонавий жиҳатдан шакллантириб боради. Ўар бир инсон у ёки бу касбини ёки бир неча касб - ҳунарни эгаллаши мумкин. «Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз» деган мақолнинг мазмунида ҳам бир неча касбни эгаллаш ҳаётий эҳтиёж эканлигига ишора этилади. Ҳар бир касбнинг, ҳунарнинг ўзига ҳос машақкати ва лаззати бор. Унинг машаккатини матонат, тинимсиз изланиш, сабр-тоқат билан енгган инсонгина унинг лаззатидан баҳра олади. Ёшликда ъухта эгаллаган ҳунар, меҳнат малакалари инсон умрининг охиригача роҳат – фароғатда турмуш кечиришнинг гаровидир. «Ҳунарли эр ҳор бўлмас, бурда нонга зор бўлмас», «Ҳунарманднинг нони бутун», «Ҳунар зар ҳунарсиз хар» (хар - эшак). «Билган билар, билмаган йитар», «Ҳунарли йигит мевали дарахт» каби мақолларда ҳам ризқ- насибанинг бутунлиги ҳунар орқасидан бўлишига ишора этилади. Ҳунар шунчалик катта, мангу бойликки, уни ўғирлаш ҳам, ёндириш ҳам йўқ қилиш ҳам мумкин эмас. Оилада ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашлари, меҳнацевар бўлиб тарбиялашларида устоз шогирд анъаналарига риоя этмоқ зарур. Чунки устоз кўрмаган ҳунарманднинг ишида унум бўлмайди. Ҳунарнинг сир асрорларини мукаммал билмайди, яратган маҳсулотининг сифати ёмон ёкт харидоргир бўлмайди. Оилада фарзанднинг у ёки бу ҳунарнинг эгаллашида биринчи устоз ота-онадир. Ота-онадан ўзи севган ҳунар ҳақида дастлабки маълумотни олган фарзанд, албатта, шу ҳунарнинг моҳир устасидан Таълимни олмоғи зарур. Халқимиз айтганидек: «Устоз кўрмаган шогирд минг мақомга йўрғалар». Устозни шогирдга нисбатан қаттиққўллиги, талабчанлиги, рағбатлантириши ёки жазолаши унинг келажакда моҳир ҳунар соҳиби бўлиб шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Шогирдга нисбатан ўта меҳрибонлик аяш юз-хотирчилик уни Ўртамиёна ҳунарманд қилиб қуяди. Шунинг учун устоз ўзида мавжуд билимни шогирди онгига сабр – тоқат билан сингдириши, ўзидан сўнг унинг ҳунарини давом эттирувчи ҳақиқий шогирд етиштиришга ҳаракат қилмоғи лозим. ҳунар эгаллаган меҳнатдан бўйин товламайдиган одам жамиятда қадр тўади. Халқ ичида обрў эътибор мансаб ъиллаъояларига чиқиш ҳам ҳалол меҳнат, ҳунар сирларини мукаммал эгаллаш натижасидир. Шунинг учун ҳам ҳалқимиз «Меҳнат қилган» элга азиз дейдилар. Ўзбек халқи азал- азалдан касб- хунари, меҳнацеварлиги, ҳалол ва ъоклиги билан Дунё миқёсида танилиб келмоқда .Халқимизнинг заргарлик,наққошлик, дурадгорлик, сартарошлик. ўймакорлик, кулолчилик, боғбонлик ,чорвадорлик, чеварлик. каштадўзлик, тўқувчилик, дўъъидўзлик,ганчкорлик, сандиқсозлик, бешиксозлик этикдўзлик ва бошқа юзлаб ҳунар маҳсулотлари ўзининг бетакрорлиги, гўзаллиги мафтункорлиги билан дуне ҳалқларини лол қлдириб келмоқда. Download 32.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling