12-мавзу. Шаҳарларда пиёдалар ҳаракати Режа


Ҳаракат хавфсизлигини оширишда тарғибот ишлари ва йўл ҳаракат


Download 69.7 Kb.
bet5/5
Sana05.02.2023
Hajmi69.7 Kb.
#1166729
1   2   3   4   5
Bog'liq
4.Ш-рларда пиё-лар ҳар-ти

Ҳаракат хавфсизлигини оширишда тарғибот ишлари ва йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича пиёдаларнинг жавобгарлиги Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини тарғиб қилиш ва ЙТҲларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение), нашриёт, кино, театр санъати имкониятларидан фойдаланиш, кўрик, танлов ва мусобақалар ўтказиш ҳаракат хавфсизлигини оширишда сезиларли омил бўлиб хизмат қилади.
Халқ таълими вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда болалар ўртасида ЙТҲларининг олдини олиш чораларини кўриш, мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ўргатиш биринчи навбатда болалар иштирокидаги ЙТҲ камайишига сабабчи муҳим шартлардан биридир. Ҳозирги вақтда мактабларнинг 1-8 синфларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ва уларга риоя қилиш юзасидан халқ таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган 17 соатлик режа (йилига ҳар бир синфда) асосида машғулотлар олиб борилади.
Бу машғулотлар бошланғич синфларда тасвирий санъат, меҳнат таълими, ўқиш ва нутқ ўстириш, атроф-муҳит билан таништириш, табиатшунослик фанларидан кўча ва йўлларда юриш қоидаларига мос мавзуларни ўтаётган вақтда ва тарбиявий соатларда ўтказилади.
Юқори синфларда эса бу машғулот мазмуни [22] мактаб ихтиёрига ажратилган соатлар ҳисобига олиб борилади. Машғулотлар мазмуни синфлар юқорилашган сари мураккаблашиб боради. Машғулотлар мазмуни ва уларга ажратилган соатлар 2000 йили А. Авлоний номидаги халқ таълим ходимлари малакасини ошириш марказий институти томонидан тузилиб, ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 19-модда «Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари» да юқоридагилар баён этилган.
Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўллардаги қатновнинг хавфсиз шароитларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларининг ҳуқуқларини чекламаслиги ёки бузмаслиги керак.
Download 69.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling