12-мавзу. Шаҳарларда пиёдалар ҳаракати Режа


Download 69.7 Kb.
bet2/5
Sana05.02.2023
Hajmi69.7 Kb.
#1166729
1   2   3   4   5
Bog'liq
4.Ш-рларда пиё-лар ҳар-ти

Иккинчи тамойил бошқариладиган чорраҳаларда учрайди.Бундапиёдалар ҳаракатини светофор ёки тартибга солувчи шахс ёрдамида қатнов қисми устида амалга оширилади. Бунинг учун чорраҳа ёки туташма минтақасида йўл белги чизиғи ёрдамида (1.14.3. белгиси) пиёдалар ўтиш жойи белгиланиб, уларнинг ҳаракатини тартибга солиш учун бошқа йўл белгилари (1.20;5.16.1. ва 5.16.2.) ва пиёдалар светофори ёки транспорт светофорларидан фойдаланилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг кўпчилик шаҳарларида пиёдалар ҳаракати шу тамойил бўйича ташкил этилган.
Учинчи тамойил автомобил йўллари аҳоли яшаш жойларидан ўтганда ва шаҳарлардаги маҳаллий аҳамиятдаги кўчаларда қўлланилади. Бу турдаги пиёдаларнинг ҳаракатини ташкил этишда бошқарилмайдиган чорраҳа ва туташмаларда пиёдаларнинг ўтиш жойлари 1.14. ёки 1.14.2. йўл белги чизиғи ва 1.20; 5.16.2. йўл белгилари билан жиҳозланади. Чорраҳалар ва туташмалар оралиғида пиёдалар тротуар бўйлаб ёки автомобил йўлининг ёқасидан бир ёки икки тарафлама ҳаракатланишлари мумкин. Бундай ҳаракат ташкил қилинган чорраҳаларда ва йўл бўлакларида пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига ҳар тарафлама салбий таъсир кўрсатиб, кўплаб ЙТҲлар вужудга келишига, шунингдек, транспорт воситалари тезлиги пасайишига сабабчи бўладилар.
Автомобил йўлларининг аҳоли пунктларидан ўтган участкаларида ҳаракатланиш учун бирмунча ноқулайликлар вужудга келади. Улар асосан маҳаллий ҳаракатнинг кўплиги, пиёдаларнинг ҳаракати, жамоат транспортларининг тўхташ жойлари мавжудлиги, йўл яқинида жойлашган ҳар хил бинолар борлиги «транзит» автомобилларининг ўтишига катта ҳалал беради.
Ўзбекистон йўл тармоқларининг 55-95%и аҳоли яшайдиган пунктлардан ўтган бўлиб, [17] Россия ва Украина йўл тармоқларидаги худди шундай кўрсаткичга нисбатан 2-2,5 баробар кўп демакдир [3].
Ҳаракат миқдори аҳоли яшайдиган жойдан ўтган участкаларда 8-15, айрим ҳолларда эса 20 минг авт/сут. бўлиши мумкин. Жамловчи ҳалокатлик коэффициентлар йиғиндиси баъзи бир ҳолларда 180-350 миқдорга етади ёки бу меъёрдаги кўрсаткичдан 4,5-7 марта кўпдир. Яна шуни айтиб ўтиш керакки, Тошкент вилоятида автомобил йўллари ёқасида аҳоли пунктларининг жойлашиб боришини 1960-1996 й. ичида таҳлил қилганимизда [3] аҳоли пунктининг йўл ёқасида йилдан-йилга ўсиб бориши йўлнинг аҳамиятига қараб 1,5-4,0 % ташкил қилар экан.

Download 69.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling