13- маъруза. Кетма-кет тебраниш контури. Кучланишлар резонанси
Download 0.55 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якуний хулосалар.
Частотага боғлиқ бўлган L, r, C параметрли занжирда резонанс. Бундай занжирларда резонанс параллел ва кетма-кет уланган контурларда бўлиши мумкин. Бироқ, контур асосий параметрларининг частотага боғлиқлиги, юқорида кўрилган параметрлари ўзгармас занжирлардаги резонансни ифодаловчи асосий боғланишларни тубдан ўзгариб юборади. Уларга ўхшаш, занжирнинг барча янги хусусиятлари частотавий тавсифлар бевосита киритилган тенгламаларни таҳлил қилиш натижасида осонгина келтириб чиқаради.
Аввало, шуни маълум қилиш керакки, ток ва кучланишнинг частотага боғлиқлиги учун юқорида келтириб чиқарилган баъзи ифодаларни ушбу ҳолат учун мутлақо қўллаб бўлмайди; масалан, резонанс частотаси ва асилликни резонанс тавсифининг кенглиги бўйича аниқлашни қўллаб бўлмайди. Аксинча, частотани ўзгаришсиз қолдириб ва сиғимнинг берилган қийматини ўзгартириш билан аввал келтириб чиқарилган ифодалардан фойдаланиб, ўлчанган Uc/UСмах қийматлар ёрдамида асилликни ҳам, контурнинг индуктивлигини L() ҳам аниқлаш мумкин. Частотанинг ҳар хил қийматлари учун шундай ўлчовларни амалга ошириб Q ва L ёки r ва L қийматларнинг частотага боғлиқлигини аниқлаш мумкин. Шунга ўхшаш ўлчовларни С()ли конденсатор учун ҳам бажариш мумкин. Якуний хулосалар. 1. Реал элементларнинг частотавий тавсифларини таҳлил қилишда, биз улар таркибида ўзгармас L, r, C бўлган икки қутбликлар мавжуд деб тасаввур қилдик. Кўпгина ҳолатларда ушбу услуб частотанинг маълум диапазонида реал икки қутбликнинг тавсифлари билан мос келади. Бироқ, барча ҳолатларда ҳам бундай ўхшатишларни фақат Y(j) функциясини чекланган кўп ҳадлик билан шартли алмаштириш деб қараш мумкин. Баъзан Y(j) тавсифларни трансцендент функциялар деб қабул қилинади. Бундай функцияни даражали қаторга ёйиб, бир неча биринчи ҳадлари билан қаноатланиб, чекланган сонли L, r, C га эга бўлган электр занжирини аниқлаш мумкин; бунда, албатта, занжир частотавий тавсифлари чекланган диапазонда ушбу қатор ҳадларига мос келади, деб қралади. 2. Умумий ҳолатда, берилган частотавий тавсифларга эга бўлган икки қутблик (ёки тўрт қутублик)ни ҳосил қилиш учун L, r, C элементли схемани тузиш ва унинг параметрларини аниқлаш, электр занжирларини синтез қилишнинг асосий муаммоларини ташкил этади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling