13- маъруза синхрон рақамли иерархияли оптик алоқа тизимлари


Download 101.04 Kb.
bet1/8
Sana13.11.2023
Hajmi101.04 Kb.
#1770325
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-Ma\'ruza OAT


13- МАЪРУЗА

СИНХРОН РАҚАМЛИ ИЕРАРХИЯЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ.




Режа:

13.1. Синхрон рақамли иерархиянинг (SDH) толали оптик алоқа тизимлари. SDH нинг афзалликлари.


13.2. Синхрон рақамли иерархия тизимлари.
13.3. SDHда сигналларни умумий мультиплексорлаш схемаси. Синхрон рақамли иерархия оқимларининг шаклланиши.


13.1. Синхрон рақамли иерархиянинг (SDH) толали оптик алоқа тизимлари. SDH нинг афзалликлари

SONET/SDH синхрон рақамли технологиялар пайдо бўлгунга қадар яратилган ва қайта ишланган рақамли технологиялар асинхрон эди. Чунки уларда марказий таянч манбадан ташқи синхронизацияланиш қўлланилмас эди. Уларда битларнинг йўқолиши нафақат ахборотларнинг йўқолишига, балки синхронизациянинг бузилишига ҳам олиб келарди. Натижада тармоқ якунида, йўқолган фрагментларни қайта узатиш билан синхронизацияни қайта тиклашдан кўра, локал тармоқлардаги каби нотўғри қабул қилинган фреймларни ташлаб юбориш осон эди. Бу шуни кўрсатадики узатилган ахборот орқага қайтмасдан йўқолиб кетади.


Амалда маҳаллий таймерлар, аниқ узатиш тезлигидан сезиларли даражадаги оғишни бериши мумкин. Масалан, DS3 (44.736 Мбит/с) сигналлари учун турли манбалардаги бундай оғиш 1789 бит/с га етиши мумкин.
Синхрон тармоқларда барча маҳаллий таймерларнинг ўртача частотаси, аниқлиги 10-9 дан ёмон бўлмаган марказий таймерлар (манбалар)ни қўллаш ҳисобига ёки бир хил (синхрон) ёки синхронга яқин (плезиахрон) (бу DS3 учун 0,045 бит/с атрофида тезликни оғиш имконини беради). Бундай ҳолатда фрейм ва мультифреймларни тенглаштириш зарурати унчалик қаттиқ эмас, тенглаштириш диапазони эса етарли даражада тор. Шунингдек аниқ фрагментни ажратиш билан боғлиқ ҳолат (масалан, DS ёки Е1), агар унинг фрейми тузилишида шу фрагментнинг бошланишида кўрсаткич киритилса соддалашади. Кўрсаткичларни қўллаш, ташувчи контейнернинг ички тузилишини мустахкамлаши имконини беради. Кўрсаткичлар (фрейм ёки
мультифрейм сарловхалари)нинг буферда сақланиши ва хатоликлари коррекцияланган кодлар билан қўшимча ҳимояланганлиги, тармоқ бўйлаб узатиладиган фойдали юклама (фрейм, мультифрейм ёки контейнер)ларни фавқулодда ички тузилиши локаллаштирилган мустахкам тизимни олиш имконини беради.
Юқорида баён этилганлар шуни кўрсатадики, синхрон тармоқлар, қўлланиладиган асинхрон тармоқларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга экан. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling