13- маъруза синхрон рақамли иерархияли оптик алоқа тизимлари


SDH ни хосил қилишдан мақсад


Download 101.04 Kb.
bet5/8
Sana13.11.2023
Hajmi101.04 Kb.
#1770325
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-Ma\'ruza OAT

SDH ни хосил қилишдан мақсад

SDH тизимларини хосил қилишдан мақсад:



  1. Кириш оқимларини йиғмасдан ва ажратмасдан киритиш ва чиқариш (масалан, Е1 оқимларни киритамиз, бундай оқимлар 63 та, шундан биттасини осонгина ажратиб олиш мумкин. Бундан ташқари оқимлар турли синхронизациялаш частотасига эга);

  2. ²ар қандай мураккаб топологияли бошқарув тармоқларини маршрутларини амалга ошириш учун фреймларнинг янги тузилишини қайта ишлаш зарур (масалан, пакетли алоқада аниқ манзили ва маршрути аниқланган бўлиши лозим);

  3. Бир қатор узатиш тезликларини тизимлаштириш ва PDH чегарасида давом эттириш (PDHда хар бирининг стандарт тезлиги 64 кбит/с га тенг бўлган, 3 та: Америка, Япония, Европа иерархияси мавжуд эди. Оптик толага ўтгандан кейин барча тизимлар бирлаштирилди ва барча триблар STM-1 деб аталди).

SDH тизимининг 1- сатхида : STM-1,


2- сатхида: STM-4 = STM-1 * 4
3- сатхида: STM-16 = STM-4 * 4
4- сатхида: STM-64 = STM-16 * 4

SDH тизимларини вужудга келтириш орқали барча берилган трибларни (компонент сигналларни), хар қандай SDH тизимларига ўтишда Америка, Япония, Европа стандартларига бирлаштиришни (Е1 ….. ЕN) қараб чиқади.



  1. Виртуал контейнерлар асосида “бир-бирини ичига жойлаштириш” технологиясини қўллаш.

  2. SDH тизимларини қайта ишлашдан олдин оптик мухитда узатишниқўллаш белгиланган ва SDH учун бирламчи стандарт тезлик 155 Мбит/с га тенг (барча зарур нарсалар контейнерда жойлашади).

13.2. Синхрон рақамли иерархия тизимлари
Синхрон рақамли иерархия (СРИ) (SDH)да линиялисигналлари беш босқичга эга синхрон рақамли мультиплексорларда (STM) – (Synchronous Dijital Multiplexer) шаклланади.
Маълумотни рақамли тракт орқали юборувчи бундай блоклар синхрон транспорт модуллариSTM (Synchronous Transport Module) дейилади. Мультиплексорлар ёрдамида шаклланадиган транспорт модуллари беш босқичга бўлинади:
Биринчи босқич – STM-1 (синхрон рақамли оптик линия трактда узатиш тезлиги 155 Мбит/с). бундай тезлик 2 Мбит/с тезликдаги 63 та рақамли сигналлар оқимини узатишни таъминлайди. Товуш частотали каналларнинг сони эса 63х30=1890 та товуш частотали каналларга тенг бўлади. (Икки мегабитли оқимни иккита хизмат каналлари асосан ҳисобга олинмайди);
Иккинчи босқич – STM-4 (синхрон рақамли опик линия трактида узатиш тезлиги 622 Мбит/с). Бундай тезлик 4 та STM-1 транспорт модулларини 155 Мбит/с тезликда узатишни таъминлайди. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х4=7560 товуш частотали канал..
Учинчи босқич – STM-16 (синхрон рақамли оптик линия трактда узатиш тезлиги 2488 Мбит/с). Бу 4 та 622 Мбит/с тезликдаги STM-4 транспорт модулларини бирлашмасидир. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х16=30240 товуш частотали канал.
Тўртинчи босқич – STM-64 (синхрон рақамли оптик линия трактидаги узатиш тезлиги 9952 Мбит/с). 4 та STM-16 транспорт модулларининг бирлашмаси. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х64=120960 товуш частотали канал.
Бешинчи босқич – STM-256 (синхрон рақамли оптик линия трактда узатиш тезлиги 39808 Мбит/с). 4 та STM-64 транспорт модулларининг бирлашмаси. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х256=483840 товуш частотали канал. 13.1-расмда синхрон рақамли сигналлар оқимининг таркибий тузилиши кўрсатилган.



13.1-расм. Рақамли оқимларнинг таркибий тузилиши



Download 101.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling