13- маъруза синхрон рақамли иерархияли оптик алоқа тизимлари


қўллашнинг универсаллиги. Т


Download 101.04 Kb.
bet3/8
Sana13.11.2023
Hajmi101.04 Kb.
#1770325
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-Ma\'ruza OAT

қўллашнинг универсаллиги. Технологияни, нуқтадан-нуқтагача минглаган каналларни 40 Гбит/с тезликда узатишни таъминловчи, глобал тармоқларни ёки глобал магистралларни яратишда қўлланиш мумкинлиги каби, ўнлаган локал тармоқларни бирлаштирувчи ҳалқали корпоратив тармоқлар учун ҳам қўллаш мумкин;

  • қувватни оширишнинг соддалиги, аппаратурани ўрнатиш учун универсал устуннинг мавжудлиги, бир гурух функционал блокларни олиб ўрнига (юқори тезликга мўлжалланган) янги блоклар гурухини қўйиш, иерархиянинг кейинги анча юқори тезликларига ўтиш имконини беради.

    Бошқа замонавий технологияларни ўзига бириктирган холда, хар қандай трафикни (юкламани) узатиш имкони, масалан, Frame Relay – хозирги замонавий тизимлардан бири (32 байтли АТМ пакети) ёки қаторлар орасида бир қонун бўлиши лозим. Ахборотли юкламаларга сарловха майдонини ишлаш орқали синхрон транспорт модули (STM–1)нинг ўлчови аникланади: 9х261 + 9х9=9х270=2430 байт ёки 2430х8=19440 бит, 800 Гц такрорланиш частотасида SDH иерархиясидаги тезликни аниқлаш имконини беради: 19440х8000=155,52 Мбит/с




    Синхрон рақамли иерархия (SDH)нинг тузилиш хусусиятлари
    SDH, тармоқнинг барча участкаларини ўз ичига оладиган, ахборот узатиш каби назорат ва бошқариш функцияларини бажарадиган кўп каналли умумий тизимни хосил қилади. SDH ни қўллаш орқали аппаратура нархини, фойдаланиш харажатларини, созлаш ва пайванд қилиш муддатини, қўлланадиган аппаратуралар сонини, хажмини кичрайтириш мумкин. Бир вақтнинг ўзида алоқа сифати сезиларли даражада ошади.
    У қуйидаги хусусиятларга эга:
    1-хусусияти, SDH тизимларининг узатиш тезлиги, Европа ва Америка PDH иерархиясининг бирлаштирилган стандарт қаторига мос келувчи 1.5; 2; 6; 8; 34; 45; 140 Мбит/с ли тармоқда кириш каналларини қўллашга мўлжалланган терминал мультиплексорлар (ТМ) ва кириш-чиқишли мультиплексорлар (КЧМ) орқали ташкил қилинади. Узатиш тезлиги белгиланган қаторга мос келувчи, имкониятли каналларнинг рақамли сигналига – PDH триблари (триб - алоқачилар терминалогиясида компонент сигналлар), узатиш тезлиги SDH тезлигига мос келувчи стандарт қатор сигналларига - SDH триблари дейилади.

    Download 101.04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling