13-amaliy mashgulot: Vaqtdan unumli foydalanish va taym menedjment psixologiyasi Topshiriq
Фаолият турлари ва вақт сарфини таҳлил қилиш
Download 21.99 Kb.
|
1 2
Bog'liq13-amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Кундалик халақит берувчи омиллар
- Вақтдан оқилона фойдаланиш учун алохида қисқартиришлардан фойдаланинг: %
- Вилъям М. Джефферс. Кун тартибининг ташкилий принциплари. Кунни бошлаш қоидалари
- Яхши нонушта қилиб, шошмай ишга жўнанг.
- Кунни бориши буйича қоидалар
- Иш кунини якунлаш қоидалари.
- Бунда беш бармоқ методи жуда қўл келади: Синчалак
- Ўрта бармоқ
- Катта бармоқ
1. Фаолият турлари ва вақт сарфини таҳлил қилиш.
2. Кундалик халақит берувчи омиллар
Вақтни режалаштириш тизими буйича перспектив яъни бир неча йилга, йиллик, чорак, ойлик, 10 кунлик ва кундалик режалар мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Перспектив режа:
Йиллик, чорак, ойлик, 10 кунлик ва кундалик режалар перспектив режадан келтириб чиқарилади. Режалаштиришнинг «Альп» методи 5 та босқични ўз ичига олади: 1. Вазифаларни белгилаш. 2. Акция, харакат давомийлигини баҳолаш (қанча вақт кетади). 3. Вақтни резервлаштириш (60:40). 4. Устивор вазифалар ва топшириладиган ишлар бўйича қарор қабул қилиш. 5. Назорат (бажарилмаганларни ҳисобга олиш). Вақтдан оқилона фойдаланиш учун алохида қисқартиришлардан фойдаланинг: % - ошиғич. шошилинч; !- мухим; ?- суриштирш керак; " . , + - А категорияли устивор; * -вазифа бажарилди; . -вазифа жуда яхши бажарилди; О -кечрок муддатга кучирилди; X -бажариб бўлмайди ёки Ўз- ўзидан хал булади. Вақтдан оқилона фойдаланишнинг яна бир усули бу вақт кундалигидан фойдаланишдир. У шахсий мақсадларни оқилона режалаштиришга ёрдам беради. Унинг тақвим қисмида албатта қуйидаги маьлумотларни белгилаб қўйинг:
Белгиланган вазифаларнинг муҳимлилик даражаси бўйича А, Б, В категорияларда таҳлили
Ҳеч қачон ўйлашга вақт қолмайдиган даражада банд бўлмаслик керак. Мен ишга эмас, иш менга бўйсуниши керак. Вилъям М. Джефферс. Кун тартибининг ташкилий принциплари. Кунни бошлаш қоидалари: 1. Кунни ижобий кайфият билан бошланг. Ҳар куни эрталаб ўзингизга учта савол беринг: -Шу кундан кўпроқ қувонч, шодлик олишим учун нима қилишим керак? -Бугунги кун мени максадларимга қанчалик яқинлаштиради? -Ўтириб ишлашни ўрнини қоплаш учун, соғлиғимни сақлаш учун нима қилишим керак (тренировка, тарангликни йуқотиш)? Яхши нонушта қилиб, шошмай ишга жўнанг. Ишни имкони борича ҳар куни бир хил вақтда бошланг. Кундалик режангизни қайта текширинг. Энг аввало-энг муҳим вазифалар. Ишга асабийлашишсиз киришинг. Кун режасини котиба билан келишинг. Эрталаб мураккаб ва муҳим ишлар билан шуғулланинг. Кунни бориши буйича қоидалар: -Ишга яхши тайёрланинг. - Муддатларнинг белгиланишига таъсир қилинг. -Тескари реакция уйғотадиган харакатлардан сақланинг. -Қўшимча пайдо бўладиган, кечиктириб бўлмайдиган муаммолардан сақланинг. -Режалаштирилмаган, импульсив харакатлардан сақланинг. -Ўзингиз учун бир соат тинч вақт ажратинг. Иш кунини якунлаш қоидалари. -Бажарилмаганларини якунланг. -Натижаларни ва ўз-ўзингизни назорат қилинг. -Эртанги кунга режа тузинг. -Яхши кайфият билан уйга, иложи бўлса пиёда жунанг. Бунда беш бармоқ методи жуда қўл келади: Синчалак - фикрлаш, бугун мен қандай билим, тажрибаларни ўзлаштирдим? Номсиз бармоқ - мақсад яқинлиги, бугун мен нима қилдим нималарга эришдим? Ўрта бармоқ - руҳий ҳолат, бугун менинг кайфиятим, руҳий ҳолатим қандай бўлди? Кўрсаткич бармоқ - ёрдам, хизмат: бугун мен бошқаларга нима билан ёрдам бердим, хизмат қилдим, ҳурсанд қилдим ёки ҳурсандчилигига сабаб бўлдим? Катта бармоқ - тетиклик, жисмоний ҳолат. Бугун менинг ҳолатим қандай бўлди? Бугун соғлиғим, жисмоний ҳолатимни сақлаш учун нима қилдим? Хар бир куннинг ўз кульминацияси бор. Ўтган кунни мулоҳаза қилинг. Хар бир кунни тўрт баллик тизимда баҳоланг ва вақт кундалигига белгиланг: 4=Ўта омадли кун; 3=Омадли кун; 2=Қониқарли кун; 1=Омадсиз кун. XXI асрга кадам куяётган ЎЗБекистон Республикасида иктисодиёт маориф, фан ва маданият сохасида хизмат килувчи юксак малакали мутахассислар тайёрлашга алохида эътибор берилмокда. Download 21.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling