Патоген микроорганизмлар организмда ривожланиши учун қандай омиллар таъсир этади?
патоген (касал келтирувчи) микроорганизмларнинг ўзига тез юқтирадиган макроорганизмлар ва ташқи муҳит омиллари билан ўзаро муносабати натижасида содир бўладиган биологик жараёнлар йиғиндиси тушинилади. Патоген микроорганизмларнинг вирулентлиги 3та асосий омилга боғлиқ: капсуланинг борлиги, агрессивлик даражаси, токсинлик даражаси.Капсуланинг борлиги патоген микроорганизмларнинг фақаткина ҳимоя вазифасини эмас, балки унинг вирулентлик даражасини ҳам кўрсатади. Масалан сибир язваси ҳайвон ёки одам организмида ўзини ҳимояловчи капсула ҳосил қилиб, жуда тез летал ҳолатга олиб келади. Кучсизлантириш учун капсуласидан ажратилган Bacillus anthracis штаммидан эса вакцина тайёрланади ва бу ҳавфли патогендан ҳимоялаш учун макроорганизмга юборилади.Микроорганизмларнинг вирулентлик даражаси унинг агрессивлигига – яъни ноқулай шароитларда ҳам фагоцитозга тўсқинлик қилиб, иммуноглобулинларни парчаловчи специфик ферментлар - протеазаларни ва қон плазмасини ивитиб қўювчи каогулазаларни чиқариб, эгасининг иммунитетини пасайтириб, макроорганизларда патоген микроорганизмларнинг кўпая олишига ҳам боғлиқ. Патоген микроорганизмларнинг токсинлик даражаси уларда заҳарли модда – икки хил токсин (экзо- ва эндотоксинлар)нинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Аксари токсинлар ғоятда заҳарли бўлиб, анорганик заҳарлардан анча кучли таъсир этади. Касаллик юққан организмнинг бетобланишига одатда худди шу токсинлар сабаб бўлади.
16 Картошкани қуруқ ва хўл чиришини келтирадиган микроорганизмлар
Fusarium turkumiga kiruvchi mog’or qo’zg’atadi. Mog’or harorat o’zgarishiga yaxshi moslashgan bo’lib -2 -5 C ga ham chidamli. Kasallik juda tez kasal tugunaklardan sog’lomlariga o’tib tarqaladi. Kartoshkanu xo’l bacterial chirishini bir necha tuproq bakteriyalari keltiradi, ular orasida eng aktivlari Pseudomonas va Erwinia carotovara var carotovara. Bu kasallik ta’sirida tugunaklar kul rang bo’tqasimon sassiq massaga aylanadi. Sabzavot saqlanadigan joyda bu kasallik juda tez tarqaladi va ko’p miqdorda kartoshka nobud bo’ladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |