13. Гомоферментатив ва гетероферментатив сут ачитқич бактериялар ва улар келтирадиган бижғиш Сут кислотали бижғиш


Download 17.7 Kb.
bet2/5
Sana09.06.2023
Hajmi17.7 Kb.
#1475223
1   2   3   4   5
Bog'liq
MikroBiologiya 12-18 V

6Н12О6= 4СН3СН2СООН + 2СН3СООН + 2СО2 + 2Н2О
пропион кислота сирка кислота
3СН3 СНОНСООН=2 СН3СН2СООН+ СН3СОН + СО2 + Н2О
сут кислота пропион к-та сирка к-та

Бу бижғишни пропион кислота ҳосил қилувчи бактериялар келтиради. Улар Propionibacterium туркумига киради. Бу бактериялар калта, ҳаракатсиз, граммусбат, спорасиз анаэроб таёқчалар бўлиб, ривожланиши учун оптимал ҳароратси 30 0С атрофидадир.


Пропион кислота ҳосил қилувчи бактериялари витамин В12 ва пропион кислотасини олиш учун қўлланади. Улар пишлоқ етиштиришда қўлланилади.
14. Микроорганизмларга биологик омиллар таъсири. Антибиотиклар.
Микроорганизмларга биологик омилларнинг таъсири

Табиий шароитларда микроорганизмларнинг турлари алоҳида ўсмай биргаликда ўсадилар. Улар орасида ассоциатив ёки антоганистик характердаги муносабатлар туғилиши мумкин.


Ассоциатив турдаги микроорганизмлар муносабати қуйидагиларга бўлинади:
- симбиоз – иккита ёки бир нечта организмнинг биргаликда ҳаёт кечириши улар учун яхши ва фойдали бўлади. Симбионтлар бир бирлари билан қисман метаболитлари билан алмашадилар.
Масалан, кефир замбуруғларида сут кислотали бактериялар ва ачитқилар симбиозда яшайдилар. Сут кислотали бактериялари сут кислотасини, ачитқилар эса витаминларни ҳосил қилиб, улар ўзаро метаболитлари билан алмашадилар. Ўсимликлардаги симбиознинг ёрқин мисоли лишайлар. Улар моғор замбуруғлари ва сув ўтларининг симбиози натижасида бунёд бўлганлар. Биринчиси гетеротроф бўлиб органик модалардан, иккинчиси эса автотроф бўлиб, минерал моддалардан озиқланади. Алоҳида моғор замбуруғи ва сув ўтлари ўша шароитларда ўса олмайдилар. Юқори ўсимликлар ва бактерияларнинг симбиози мисоли: дуккакли ўсимликлар ва туганак бактериялари. Кўпинча ҳайвон ва бактериялар ўртасида симбиоз муносабати учрайди. Масалан, Африкадаги парранда-асалхўрдан бошқа ҳеч бир ҳайвон асаларилар мумини ўзлаштира олмайдилар. Асалхўр ичакларида эса махсус бактериялар яшаб, мумни парчалайди. Яна мисол: куя, термит ва бошқа ҳашаротлар: ёғоч, соч, юнг ва бошқа материалларни еганда ичакларидаги микроблар ўша материалларни парчалайдилар. Микроорганизмлар қийин ҳазм бўладиган материалларни парчалаб, уларни эгасининг организми ўзлаштиришга ёрдам берадилар. Кўпчилик уй ҳайвонлари ҳам (сигир, от, қўй, эчки ва бошқалар) клетчатка парчаловчи микроорганизмлар ёрдамида дағал озуқаларни ўзлаштира оладилар.

Download 17.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling