13 Маъруза Гидроэлектр станциялар


Download 1.63 Mb.
bet3/4
Sana25.08.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1669982
1   2   3   4
Bog'liq
Гидроэнергетика (йўналишга кириш) Маъруза №13

Уч ғор ГЭСи – қувват 22,4 ГВт бўлган, ҳозирги вақтда Хитойнинг Янзи дарёсида қурилаётган дунёдаги энг катта қувватли гидроэлектр станция ҳисобланиб, унинг қурилиши 1992 йилда бошланган. Уч ғор ГЭСида 26 та агрегат ўрнатилган бўлиб, ҳар бири 700 МВт қувват ишлаб чиқаради.

Уч ғор ГЭСи

Итайпу ГЭС – қуввати 14 ГВт бўлган, Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳридан 20 км узоқликдаги Парана дарёсида жойлашган энг катта ГЭС ҳисобланади.


Итайпу ГЭСида 20 та агрегат ўрнатилган бўлиб, ҳар бири 700 МВт қувват ишлаб чиқаради.

Симон Боливара номли ёки “Гури” ГЭС – қуввати 10,3 ГВт бўлган, Венесуэланинг Боливар штатидаги Карони дарёсида жойлашган энг катта ГЭС ҳисобланади.


ГЭС қурилиши 1963 йилда бошланган. 2000 йилда реконструкция ишлари олиб борилган ва ГЭС машина залли деворлари Венесуэллалик рассом Карлос Круз-Диэз томонидан безатилган.

Черчилл – Фолс деревацион ГЭСи – қуввати 5,43 ГВт бўлган Канаданинг Нюфаундленд ва Лабрадор шаҳарчаларидаги (провентациясидаги) Черчилл дарёсида қурилган. ГЭС баландлиги 75 м бўлган Черчилл шахарчасида қурилган.


Дарё, шаршара ва ГЭСларга ном Британия премер минстри У.Черчилл шарафига қўйилган.

Тукуруй ГЭС – қуввати 8,30 ГВт бўлган Бразилиянинг Токантинс штатидаги, Тукуруй графлгидаги Токантинс дарёсида жойлашган ГЭС ҳисобланади. Катта қувватига қарамасдан Черчилл-Фолс ГЭСига қараганда йилига камроқ электр энергия ишлаб чиқаради, яъни 35 млрд. кВт∙соат ўрнига 21 млрд. кВт∙соат электр энергия ишлаб чиқаради. Қурилиш даврида сув зонасида Тукуруй шаҳри тушиб қолган ва шу сабабли ГЭСга шаҳар номи берилган. Ҳозирда Токантинс дарёсининг пастки ирмоғида Турукуй шаҳри барпо этилган.

П.С. Непорожний номли Саяно – Шушенск ГЭС – қуввати 6,40 ГВт бўлган Россиядаги энг катта ГЭС, у Саяногорск яқинидаги, Черёмушка (Xaкасия) қишлоғидаги Енисей дарёсида жойлашган. 2009 йилдаги авариядан сўнг ГЭС 1,28 ГВт қувват билан ишламоқда.


Саяно – Шушенск ГЭС 18 йил қурилган, яъни 1970 йилда қурилиши бошланиб, 1988 йилда тугатилган.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling