13 Маъруза Гидроэлектр станциялар


Download 1.63 Mb.
bet4/4
Sana25.08.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1669982
1   2   3   4
Bog'liq
Гидроэнергетика (йўналишга кириш) Маъруза №13

Крансноярск ГЭС – Красноярскдан 40 км узоқликдаги Енисей дарёсида жойлашган, қуввати бўйича Россияда иккинчи ўринда туради, яъни қуввати 6,00 ГВт ва у Енисей ГЭСлар каскади таркибига киради. ГЭСни қуришда экологик хатоликларга йўл қўйилган, яъни сувнинг 20 км узунликдаги қисми музламаслиги тахмин қилиган эди, ҳақиқатда эса бу қиймат 200 км га яқин узунликниташкил этади. Бу эса худуднинг экологиясига ва иқлимига катта таъсир кўрсатди. Крансноярск худудида Енисей дарёси музламайдиган ҳолатга келди. Шу билан бирга ГЭС қурилишида кўп миқдордаги аҳоли яшаш жойлари ва аҳамиятга эга бўлган катта ерлар майдонлари сув билан бостирилган

Буюк Октябрнинг 50 йиллиги номли Братск ГЭС - қуввати 4,50 ГВт бўлиб Иркутск вилоятининг Братск шахридаги Ангара дарёсида жойлашган. Ангара ГЭСлар каскадида Иркутск ГЭСидан поғонада жойлашган. Братск сув омборини сув билан тўлдириш натижасида 100 дан ортиқ қишлоқ ва 70 дан кам бўлмаган хўжалик сифатида ўзлаштирилган оролчалар сув билан чўктирилган.

Уст – Илимск ГЭС - қуввати 3,84 ГВт бўлиб, Иркутск вилоятининг Уст– Илимск шахридаги Ангара дарёсида жойлашган Ангара ГЭСлар каскадида Иркутск ва Братск ГЭСларидан кейинги поғонада жойлашган. ГЭСда сув транспортини ўтказиш иншоотлари мавжуд эмас, аммо келажакда сув тронспортларини ўтказиш иншоотини қуриш режалаштирилган.

Богучанск ГЭС – Kрасноярскнинг Koдинск шаҳри Keжeмск тумандаги Aнгара дарёсида қурилаётган қуввати 3,00 ГВт ли ГЭС ҳисобланади ва Aнгара ГЭСлар каскадининг тўртинчи поғонасида жойлашган, Уст – Илимск ГЭС идан 367 км узоқликда қурилган.


Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling