13 Маъруза Гидроэлектр станциялар
Download 1.63 Mb.
|
Гидроэнергетика (йўналишга кириш) Маъруза №13
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГЭС гидроагрегати
- ГЭС напорини юзага келтиришнинг қуйидаги схемалари мавжуд
13 - МаърузаГидроэлектр станциялар1- сув омбори ва кўл; 2-босимли қувур; 3-турбина; 4-генератор; 5-трансформтор; 6- электренергия узатиш линяси.ГЭС схемаси
ГЭС гидроагрегатиГЭС ларда сув оқими энергияси электр энергиясига айлантирилади. Бу амалга ошириш учун ГЭС таркибида гидротехник иншоотлар, хамда асосий ва ёрдамчи жиҳозлар жойлашган станция биноси мавжуд. ГЭСларда электр энергияни ишлаб чиқариш учун зарур қийматда сув сарфини Q m3/s ва сув тушиш баландлиги, яни напорни H, m таминлаш зарур. Бунинг учун дарёрада сув йўли тўғон билан тўсилиб ГЭС учун зарур бўлган сув сарфи ва напорга эришилади. Баъзан ГЭСлар суғориш учун мўлжаланган гидротехник иншоотларда ҳам ўрнатилиши мумкин.ГЭСларда сув юқори бьефдан қуйи бьефга оғирлик кучи таъсирида тушиб турбина ғилдрагини ҳамда у билан бир валда ўрнатилган генератор роторини айлантиради. Генераторда механик энергия электр энергия ҳолатига келтирилади.Турбина билан генератор биргаликда гидроагрегат деб аталади. ГЭС напорини юзага келтиришнинг қуйидаги схемалари мавжуд:
Тўғонли схема сув йўлини тўғон ёрдамида тўсиб суъний напор ҳосил қилишни кўзда тутади. Бу схема кўпроқ сув сарфининг катта қийматларида ва сув юзаси нишаблигининг кичик қийматларида қабул қилинади.Тўғонли схемада напорга боғлиқ ГЭСлар ўзанда ва тўғон ортида жойлашиши мумкин. Ўзанли ГЭС биноси юқори бъефдан сув босимини тўлиқ қабул қилади ва маҳкамлик бўйича барча талабларга жавоб беради. Бундай ГЭСларда напор қиймати кичик бўлади.Агар напор қиймати турбина диаметри қийматидан 6 марта ортиқ бўлса, бундай ҳолларда ГЭС биноси тўғон ортида қурилади ва сув босимини қабул қилмайди. Сув турбиналарга тўғон ичида жойлашган ёки унинг устидан, баъзи ҳолларда ёнидан ўтган махсус қувурлар ёрдамида етказиб берилади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling