16 маъруза гидроаккумуляцион электр станциялар


Download 1.01 Mb.
Sana23.08.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1669475
Bog'liq
Гидроэнергетика (йўналишга кириш) Маъруза №16

16 - МАЪРУЗА

ГИДРОАККУМУЛЯЦИОН ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАР

ГАЭС ҳам ГЭС сифатида, ҳам насос станцияси ҳолатида ишлаши мумкин бўлган гидроэнергетик қурилма ҳисобланади.

Маълумки, сутканинг баъзи пайтларида (кечаси) энергия истеъмоли кундузги энергия истеъмоли қийматидан анча паст бўлади. Шундай пайтларда ГАЭСда насос агрегатлари ишга тушиб юқори бъефдаги сув хавзасини тўлдиради. Кундузги энергия истеъмоли энг юқори бўлган соатларда юқори бъефдаги хавзадан сув пастга тушиб турбиналар ишга туширилади ва электр энергия ишлаб чиқарилади. Натижада насослар арзон электр энергия истеъмол қилиб сув хавзасида зарур миқдордаги сувни тўплайди, ундан эса анчагина қиммат бўлган электр энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.

ГАЭСларнинг самардорлиги шундан иборатки, улар кундуз куни эрталаб ва кечаси энергия истеъмолининг максимум қийматларида энерго системага ишлайди, кечаси эса арзон, баъзан эса талаб қилинмаган электр энергиясидан фойдаланилади. ГАЭС фақат суткалик эмас, балки ҳафталик ва мавсумий сув режимига мослаб ишлайдиган бўлиши мумкин. ГАЭС ҳар хил энергия йўқолишлари ҳисобига,энерготармоқдан оладиган энергиясининг 70÷75 % қийматини қайта ҳосил қилади.

Ракун-Маунтин ГАЭС схемаси.

ГАЭСнинг синфий гуруҳланиши

Напор қиймати бўйича

  • Паст напорли - H100 м;
  • Ўртача напорли - H=100–700 м;
  • Юқори напорли - H700 м.

Гидроэнергетик қурилма тури бўйича

  • Соф ГАЭС ;
  • ГЭС – ГАЭС ;
  • ГЭС– НС.

Соф ГАЭС схемаси.

ГЭС – ГАЭС схемаси

ГЭС – НС схемаси

Қувурлар йўлида ГАЭС биносининг жойлашиш схемаси бўйича

Сув тўпланадиган ҳавзалар (омборлар) сони бўйича

  • Бир ҳавзали;
  • Икки ҳавзали;
  • Уч ҳавзали.

ГАЭС биноси тури бўйича

Агрегатлар схемаси бўйича

Ҳозирги пайтда жаҳондаги энг йирик ГАЭС АҚШдаги Вас-Каунти ГАЭСи ҳисобланади. Унинг қуввати 2100 мВт, напори 330 м. МДҲда Киев ГАЭС (N=225 мВт), Загорск (N=1200 мВт), Кайшядор ГАЭС (N=1600 мВт)лари қурилмоқда. АҚШда энг катта ГАЭС Hоlеyni лойиҳаси тузилган, унинг қуввати 2500 мВт.

Загорская ГАЭСи


Ҳозирда Ўзбекистонда биринчи ГАЭС лойиҳалаштирилмоқда. Ходжикент ГАЭСи пик қувватни ишлаб чиқариш ва энерготармоқда кўп функционал вазифаларни бажарувчи манба сифатида (режимни тартибга солиш, сифатли электр таъминоти, авария заҳираси ва ҳ.о.) фойдаланиш учун лойиҳалаштирилмоқда.
ГАЭС қуйи бассейн сифатида фойдаланиши режалаштирилган Ходжикент сув омборининг ўнг қирғоғида жойлашади. 2,9 млн. м3 ҳажимдаги юқори бассейн Қизилсу сой худуди кенглигида жойлашади.
ГАЭС асосий параметрлари:
Ўрнатилган қуввати - 200,0 МВт
Сув хайдаш баланлиги - 200 м
ГАЭС сув сарфи:
сув хайдаш режимида - 104,0 м3/с;
энергия ишлаб чиқариш режимида - 130 м3/с
Қурилиш нархи - 320 млн.АҚШ.долл.
Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling