13-Маъруза. Кетма-кет тебраниш контури. Кучланишлар резонанси


Индуктивлик ва конденсаторлар аслликлари


Download 0.55 Mb.
bet3/4
Sana09.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1347737
1   2   3   4
Индуктивлик ва конденсаторлар аслликлари. Келтирилган 13.7,а ва 13.7,б-расмлардаги схемаларни таққослаб, асиллик камайишининг сабаби ғалтак ва конденсатордаги энергия исрофи натижаси эканлигини кўриш мумкин.
Дарҳақиқат, аслликнинг ифодаси (13.21) ни таҳлил қилиб уни қуйидаги шаклга келтирсак
1/Q=r/ωL = rL/ωL + rкет /ωL,
ҳар бир элементнинг унга таъсирини осонликча баҳолаш мумкин. Аммо резонансда бўлгани учун, кейинги тенгликни қуйидагича ёзиш мумкин:
, (13.22)
бунда ва . (13.23)
Аниқланган QL ва Qc (сон қийматлари) ғалтак ва конденсаторнинг асилликлари дейилади. Аёнки, асилликлар алмаштириш схемасининг бошқа параметрлари орқали ҳам ифодаланиши мумкин:
QL = Rпар /ωLпар ; 1/QC = gc /ωСкет ; (13.24)
уларни аниқлашда (13.23) тенгликка (13.18)–(13.21) ларни қўйиш орқали эришилди.
Частотага боғлиқ бўлган L, r, C параметрли занжирда резонанс. Бундай занжирларда резонанс параллел ва кетма-кет уланган контурларда бўлиши мумкин. Бироқ, контур асосий параметрларининг частотага боғлиқлиги, юқорида кўрилган параметрлари ўзгармас занжирлардаги резонансни ифодаловчи асосий боғланишларни тубдан ўзгариб юборади. Уларга ўхшаш, занжирнинг барча янги хусусиятлари частотавий тавсифлар бевосита киритилган тенгламаларни таҳлил қилиш натижасида осонгина келтириб чиқаради.
Аввало, шуни маълум қилиш керакки, ток ва кучланишнинг частотага боғлиқлиги учун юқорида келтириб чиқарилган баъзи ифодаларни ушбу ҳолат учун мутлақо қўллаб бўлмайди; масалан, резонанс частотаси ва асилликни резонанс тавсифининг кенглиги бўйича аниқлашни қўллаб бўлмайди. Аксинча, частотани ўзгаришсиз қолдириб ва сиғимнинг берилган қийматини ўзгартириш билан аввал келтириб чиқарилган ифодалардан фойдаланиб, ўлчанган Uc/UСмах қийматлар ёрдамида асилликни ҳам, контурнинг индуктивлигини L( ) ҳам аниқлаш мумкин. Частотанинг ҳар хил қийматлари учун шундай ўлчовларни амалга ошириб Q ва L ёки r ва L қийматларнинг частотага боғлиқлигини аниқлаш мумкин. Шунга ўхшаш ўлчовларни С( )ли конденсатор учун ҳам бажариш мумкин.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling