13-Маъруза. Кетма-кет тебраниш контури. Кучланишлар резонанси


Download 0.55 Mb.
bet2/4
Sana09.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1347737
1   2   3   4
Резонансда ўлчашлари. Юқорида кўрсатилганидан, кетма-кет уланган контурнинг сиғими ёки индуктивлиги қийматларини ўзгартириб резонанс жараёнига созлаш мумкин. Бундай созлаш натижасида ULmax ёки UCmax холатлари чапга ёки ўнгга сурилиши мумкин. Чунки L ва С қийматлар (13.12) ва (13.13) боғланишларнинг таркибида мавжуд.
13.3,а–расмда (13.7), (13.12) ва (13.13) тенгликлар ёрдамида қурилган - индуктивлик ўзгаргандаги (яъни L=var бўлганда)ги ҳамда 13.3,б-расмда конденсаторнинг сиғими ўзгарганда (яъни С=var бўлганда)ги I, Uc , UL нинг ўзгаришлари келтирилган; бунда қолган параметрлар ўзгармас.
Функциялар максимумларининг сезиларли силжиши фақат аслликнинг кичик қийматларидагина кўрилада, масалан 13.3,а ва б-расмлар Q=2 учун қурилган; бундан ташқари, резонанс жараёнининг ўзи ҳам суст эканлиги кўзга ташланади. Q нинг катта қийматларида, масалан Q>10 бўлганда UL ва ларнинг силжишлари 1% га ҳам етмайди.
Параллел ва кетма-кет алмаштириш схемаларининг ўзаро эквивалентлиги. Соддалаштирилган холатда реал индуктивликдаги энергиянинг сўниши ғалтак ўтказгичларидаги актив қаришилик rL нинг мавжудлиги билан тушунтирилади. Шу сабабли индуктив ғалтак ўрнига кетма-кет уланган икки элементлар L ва rL қабул қилинади. Конденсатордаги энергиянинг сўниши эса, пластинкалар орасидаги изоляция такомил эмаслиги натижасида ўтказувчанлик мавжудлиги билан тушунтирилади. Бунда, ушбу gc ўтказувчанлик сиғим С билан паралел уланган деб ҳисобланади. Қувват исрофи мавжуд бўлган ғалтак ва конденсаторлар кетма-кет уланганда (13.6,а-расм) схемасини эквивалент кетма-кет алмаштирилган схема сифатида (13.6,б-расм) келтириш қулайдир,

13.6–расм
унда rкет= gc / (g2c + ω2С2) (13.18)
ва Скет =(g2c + ω2С2)/ ω2С (13.19)
Кейинги ифодаларда С ва gc конденсаторнинг параллел уланган алмаштириш схемасига (13.6,а-расм) мос келади. Скет ва rкет - кетма-кет алмаштириш схемасига мос келади (13.6,б-расм). Эътибор берсак, gc қанчалар кичик бўлса, rкет шунчалар кичик бўлиши кўзга ташланади.
Индуктивлик ғалтаги параметрларини ҳам ихтиёрий кетма-кет уланган (L ва rL) ёки параллел уланган деб фараз қилиб олишимиз мумкин; кейинги холатда
Rпар=(ω2 L2 + r2L)/ rL (13.20)
ва Lпар=(ω2 L2 + r2L)/ ω2L. (13.21)
Шунга эътибор бериш зарурки, rL қаранчалар кичик бўлса, Rпар шунчалар катта бўлади. ғалтак параметрининг айнан шундай эквивалент алмаштириш схемаси уни сиғимлар билан параллел улаганда қўллашга қулай ҳисобланади (13.7,а ва б-расмлар).

13.7-расм



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling