13-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили маъруза машғулоти
Download 23.44 Kb.
|
13-mavzu. Biznes asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.3.Молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар 13.4. Маҳсулот таннархини ҳисоблаш усуллари ва уни пасайтириш йўллари
13-МАВЗУ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ Маъруза машғулоти 13.1.Ишлаб чиқариш харажатлари моҳияти, таркиби ва элементлари 13.2.Маҳсулот таннархига киритиладиган ва киритилмайдиган харажатлар 13.3.Молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар 13.4. Маҳсулот таннархини ҳисоблаш усуллари ва уни пасайтириш йўллари 10.1. Ишлаб чиқариш харажатлари моҳияти ва таркиби Ҳар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин: 1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра: - ишлаб чиқариш ҳаражатлари; - ноишлаб чиқариш ҳаражатлари. 2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра: - ички ҳаражатлар; - ташқи ҳаражатлар. 3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи: - доимий ҳаражатлар; - ўзгарувчан ҳаражатлар. 4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан: - бевосита ҳаражатлар; - билвосита ҳаражатлар. 5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган: - махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар; - давр ҳаражатлари; - молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар; - фавқулодда зарарлар. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади: - бевосита моддий материал ҳаражатлари; - бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари; - ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар. Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади. Унинг таркибига: - махсулотни сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар; - бошқарув ҳаражатлари; - бошқа операцион ҳаражатлар ва зарарлар; - фавқулодда зарарлар киради. Ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган корхонанинг ўзига тегишли ресурслар сарфи (масалан, фермер хўжалигида асосий воситалар эскириши, хўжаликнинг ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак, органик ўғитлар, асосий подага ўтказилаётган ёш чорва моллари ва бошқалар) дархонанинг ички харажатларини,_ташқи мол етказиб берувчилар ва бошқа субъектлардан сотиб олинган ресурслар учун тўловлар корхоананинг ташқи харажатларини ташкил қилади. Қисқа муддатли даврада махсулот ҳажмининг ўсишига нисбатан доимий ва ўзгарувчи ҳаражатлар фарқ қилади. Доимий ҳаражатлар махсулот ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмай, корхонанинг маълум бир вақт оралиғида сарфлаши қатъий белгилаб қўйилган ўзгармас ҳаражатларини ифода этади. Бунга асосий воситаларнинг амортизацияси, бошқарув ходимларининг иш хақи, суғурта тўловлари, телефон учун абонентлик тўлови ва ижара тўловларини мисол қилиб келтириш мумкин. Доимий ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши билан бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача доимий ҳаражатлар камайиб боради. Ўзгарувчи ҳаражатлар миқдори махсулот ишлаб чиқариш ҳажининг ўсиши ёки камайишига қараб ўзгариб туради, яъни махсулот ҳажми ўзагришига мутаносиб бўлади. Ўзгарувчан ҳаражатлар таркибига ишчиларнинг иш хақи ва унга нисбатан ажратмалар, хом-ашё, ёнилғи-мойлаш материаллари, ёқилғи ва энергия, транспорт ҳаражатлари ва бошқа воситалар фарқи киради. Узгарувчан ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача ўзгарувчи ҳаражатларнинг ўзгаришига унчалик таъсир кўрсатмайди. Download 23.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling