13-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили маъруза машғулоти


Маҳсулот таннархига киритилмайдиган ҳаражатлар


Download 23.44 Kb.
bet3/6
Sana12.03.2023
Hajmi23.44 Kb.
#1264072
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-mavzu. Biznes asoslari

Маҳсулот таннархига киритилмайдиган ҳаражатлар.
"Махсулот таннархига киртилмайдиган ҳаражатлар" моддасига юқорида келтирилган моддаларда акс этмаган, аммо ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган қуйдаги бошқа харажатлар киритилади:
• ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш харажатлари;
• четдан жалб этилган корхоналар томонидан амалга оширилган корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларини иш холатида сақлаш харажатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ва мукаммал тузатиш харажатлари);
• ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
• ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш харажатлари;
• ишлаб чиқариш жарохатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар;
• ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар;
• экинлар, чорва моллари ва ишлаб чиқариш воситаларини мажбурий суғурталаш харажатлари;
• ёнғинга қарши, экинзорлар, асосий воситаларни қўриқлаш харажатлари;
• ишчиларга бепул бериладиган махсус кийим - бош (халат, куртка, этик, фартук ва бошқа), озиқ - овқат харажатлари;
• молларнинг тагини қуруқлашга сепиладиган сомон, қиринди ва бошқа материал харажатлари;
• фермалар атрофини девор билан ўраш, чорва моллари учун ёзги соябон ва отарлар қуриш харажатлари;
• ишлаб чиқариш ахамиятига эга бошқа харажатлар.
Ҳар бир корхона учун маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини излаб топиш иқтисодий самарадорлик нуқтаи - назаридан муҳим ҳисобланади. Чунки, маҳсулот таннархи қанчалик арзон бўлса, шунчалик корхона оладиган фойда миқдори ошиб боради.
Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- ишлаб чиқаришга юқори унумли, ишончли ва арзон ишлаб чиқариш воситаларини жорий этиш;
- асосий айланма фондлардан оқилона ва самарали фойдаланиш;
- ишлаб чиқаришнинг материал сиғимини камайтириш ва тежамкорликка эришиш;
- машина ва техникаларнинг кунлик ва йиллик иш унумини кўтариш;
- ресурсларни тежовчи ва чиқитсиз технологиялардан кенг фойдаланиш;
- ишлаб чиқариш вамеҳнатни ташкил этишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш;
- меҳнат унумдорлигини ошириш;
- маҳсулотлар сифатини ошириш ва нобудгарчилик, йўқотишларга йўл қўймаслик;
- қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлиги ва чорва моллари махсулдорлигин ошириш ва бошқалар.



Download 23.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling