Овозли файлларни компакт дискка ёзиш, мультимедиа тақдимотларини тайёрлаш, видеоконференцияларни ўтказиш, ўйинлар ўйнаш, аудио CD ларни эшитиш учун овоз платаси ёки аудиоадаптер (audio – бу «овоз», адаптер эса - манбадаги маълумотни компьютерга ўтказувчи техник қурилма) деб номланувчи карта зарур бўлади.Ушбу товушни қайта ишловчи товуш платаси, товуш чиқариш воситаси, акустик тизимлар ёки якка тинглагичлар ҳамда аудио маълумотларни киритиш учун хизмат қиладиган микрофон, овозли компакт-диск проигрывателлари, овоз колонкалари ва б. қурилмаларга уланади. Товуш платасига, шунингдек, магнитофон, электр мусиқа асбоблари каби аудиокомплектлар ҳам уланиши мумкин.
4-расм. Аудио адаптер ва унинг бош платага уланиши
Видео ёзиш ва видео таҳрирлаш воситалари
Видео билан тўлақонли ишлаш учун видеомаълумотни компъютерга мос шаклга ва аслига қайтарувчи мослама – видеокарта зарур. Унга видеокамера, видеомагнитофон ва телевизор каби мосламалар уланиши мумкин.
Аксариат ҳолларда видеоэлементларни мониторда ифодалай олиш етарли бўлади. Шундай масалани ҳал этиш учун ҳар қандай замонавий компъютерда мавжуд бўлган видеоадаптер ва монитор етарлидир.
3-расм. Видео адаптер ва унинг бош платага уланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |