13-Мавзу: Психологик мактабларнинг юзага келиш тарихи Режа: Психоанализ мактаби
Юнг, одам психикасининг барча жиҳатлари туғма дастурлар, архетиплар таъсири остида бўлади деб ҳисоблайди
Download 77 Kb.
|
13-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адлер онг остини сексуал омиллар билан эмас, балки ижтимоий омиллар билан боғлайди
Юнг, одам психикасининг барча жиҳатлари туғма дастурлар, архетиплар таъсири остида бўлади деб ҳисоблайди. У, турли халқлар маданиятидаги тафовутлар, шу маданиятни индивидуал вакилларининг психик ўзига хослигини белгилайди деб таҳмин қилади. (Шунга кўра у, барча европаликларни ўзининг жамоа онгсизлигига кўпроқ боғлиқ ҳолда экстраверт-ларга, барча индусларни (осиёликларни, жумладан бизларни ҳам, СНА) эса - интровертларга фарқлайди). Юнг, цивилизациянинг ҳозирги даражасида ҳам одам онгги мумкин бўлган яхлитликка (ўзлигига) эришмаган ва ҳали ҳам фрагментацияга берилган ҳолда қолган деб ҳисоблайди. Шунингдек, масалан, интуиция одам психикасининг нисбатан автоном жиҳати ҳисобланади. Одам психикаси мазмунининг кўпчилик қисми босилган (босилиб турилган) ҳолатда бўлади. Бироқ, жамоа онгсизлиги бу ўтмиш маҳсули эмас: у хулқнинг келажакда намоён бўлишининг турли ички шаклларининг негизига тўладир. Бизнинг тана тузилишимиз сут эмизувчиларнинг умумий анатомик тузилишига қанчалик ўҳшаш (келиб чиқишига кўра боғлиқ) бўлса, чексиз қадимий психик бошланишлар ҳам бизнинг ақлимиз асосини шунчалик ташкил қилади. (Юнг К.Г. Архетип и символ. М.,1991.-Б.65.)
Юнг бўйича, одам ўз кайфияти ва ҳиссиётларини, унинг қабул қиладиган қарорлари ва тадбирларига онгсизлик омиллари таъсир қиладиган яширин йўлларни назорат қила олишга қодир эмас. Маданий символлар одам онгида ўзига хос энергияларни юзага келтиради. Уларни тўсиб, босиб қолиш эса онг ости жиҳатини фаоллаштириб, хулқнинг ибтидоий ҳислатларининг долзарблаштириб юборади. Юнг шахснинг икки типини фарқлайди - экстравертлашган ва интровертлашган (“extra” - ташқарига ва “intro” - ичкарига). Экстравертлаш-ган типли шахс субъектнинг ўзидан бир оз бегоналашганлиги, унинг учун ўзининг субъектив оламининг аҳамияти пасайтирилганлиги билан фарқланади. Бунақа тип шахс орттирилган ижтимоий атаптация, ижтимоий муҳитга фаол таъсир кўрсатиши, ўзининг ижтимоий аълоқаларини адекват акс эттириши, даъвогарлик даражасининг оптималлиги билан фарқланади. Интроверт тип шахслар эса, шахс онгининг аксарият ўзининг ички оламига қартилганлиги билан, унга олий қадриятлар бериши билан, ўзини-ўзи таҳлил қилишнинг кучлилиги, ижтимоий муҳитга етарлича мослаша олмаслиги билан характерланади. Фрейднинг психоаналитик назариясидан фарқли равишда, Юнг қарашлари тизими аналитик психология деган ном олди. Кейинчалик унинг интроверсия - экстраверсия концепцияси жадалроқ (кўпроқ) ишлаб чиқилди (Дж.Гилфорд, Г.Айзенк, Р.Кеттел тадқиқотларида бу дихотомия шахснинг факторли назариясига киритилди, унда экстраверсия - интроверсия шахс хислатларининг ягона шкаласига киритилган.). Психоанализнинг бошқа йўналиши, австриялик психолог, индивидуал психология, шахсни психик тузилишининг ички бирлигини, унинг муваффақиятга интилиши, ўзини-ўзи рўёбга чиқариш, ижтимоий идентификация билан шартланганлиги концепцияларининг асосчиси Альфред Адлер таълимотлари бўлди. Адлер бўйича шахс ўз нуқсонларини англар экан, уларни компенсация қилишга (ўрнини тўлдиришга), гоҳида гипперкомпенсацияга ҳам боришга интилади. Буларнинг барчаси индивиднинг “психик комплекслари”ни, унинг онг ости жиҳатини, унинг турмуш тарзини ташкил қилади. Шахсда ривожланаётган “нуқсонлилик комплекси” (атама Адлер томонидан киритилган) неврозларнинг сабаби бўлиши мумкин. Адлер онг остини сексуал омиллар билан эмас, балки ижтимоий омиллар билан боғлайди. Адлер шахсдаги бузилишларни (патологияларни) унинг ижтимоий кооперациялаша олмаслиги билан боғлайди. Кейинчалик Адлер ўз концепциясига “такомиллашган мен образи” тушунчасини киритади. Унинг фикрича, ҳар бир одамнинг онгсизлиги тубида ўзи ҳақидаги, долзарблаштирилган, ривожланган шахс сифатида образли тасаввур яшайди. Бу образнинг индивидни реал, ҳақиқий қиёфаси (сийрати)дан фарқланиши (кўпроқ фарқланиши) индивидда неврозларнинг юзага келиш хавфини туғдиради ёки ҳатто шахсда патологияни юзага келтириши ҳам мумкин. Классик психоанализнинг юқорида кўриб чиқилган йўналишлари билан бир қаторда 30-йилларда яна бир кенг йўналиш - неофрейдизм юзага келади. Бу вақтга келиб мураккаб ижтимоий-муҳит таъсири остида юзага келган “асрнинг янги касаллиги” дан жабр тортаётган кўплаб одамлар пайдо бўлиб қолди. Иқтисодий депрессия ва урушлар кўпчилик одамларда ёлғизлик, ҳимоясизлик ва хавотирланиш ҳиссларини кучайтириб юборди. Бу касалликларнинг сабабини аниқлашда мижозлар(пациентлар)нинг шахсий биографиясини, унинг оилавий фожиалари ва шахсий низоларинигина таҳлил қилиш етарли бўлмай қолди. Неофрейдизм психоанализнинг, индивидуал психологиянинг ижтимоий шартланганлигига йўналтирилган янги оқим сифатида юзага келди. Download 77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling