13-Мавзу: Психологик мактабларнинг юзага келиш тарихи Режа: Психоанализ мактаби
Неофрейдизмнинг энг йирик намоёндаларидан бири
Download 77 Kb.
|
13-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамиятнинг мавжуд ижтимоий тузилиши билан гармонияга келолмаслик ва шу билан боғлиқ равишда юзага келадиган ёлғизлик ҳисси шахс ривожланишининг, фаоллигининг асосларидан ҳисобланади.
- “майдон назарияси”
Неофрейдизмнинг энг йирик намоёндаларидан бири, немис-америка психологи, гуманистик психология асосчиси Эрих Фромм (1900-1980) ҳисобланади. Фромм одам психологиясини уни яшашининг ижтимоий шароитларидан келиб чиққан ҳолда тушунишга интилади. Инсон зотининг фожиасини, Фромм, уни ҳулқнинг инстинктив белгиланганликдан (заминдан, асосдан) қутулганлиги (маҳрум бўлганлиги)да деб билади.
Биз, одамни мавжудлигининг икки ўзаро боғлиқ шартини ёдда тутишимиз керак. Булар: уни ҳулқининг инстинктлар билан детерминациялашувининг мунтазам камайиб бориши ва ривожланаётган инсон миясининг улкан имкониятлари эвазигагина мумкин бўлиб бораётган, уни ҳулқининг ҳаёти даъвомида ўзлаштирилган дастурлар билан детерминациялашувининг ортиб бориши. “Бироқ одам миясининг бу имкониятлари инстинктив ҳулқ тақчиллигининг ўрнини боса оладими?” - Фромм томонидан уни илмий изланишининг асосий муаммоси шундай шаклланади. Одам бошиданоқ (туғилганиданоқ) ҳулқнинг адаптив дастурлари билан қуролланган бўлмайди. Тўғри қарорларни қабул қилиш интеллект билан шартланган. Бироқ, бу ҳулқ инструментининг қай даражада ожиз ва ишончсиз бўлиши мумкинлиги ҳаммага маълум. Тўсатдан юзага келган истак ва иштиёқ уни осонгина босиб ташлаши мумкин. Бундан ташқари, одамнинг ақлга, ўзини-ўзи англашига, у томонидан ўзини ўзи мавжудод деб англай олишга, табиатга ва бошқа одамга боғланганлик, улар билан асосланганликка эга бўлиш, ундаги, ҳайвон ҳулқига хос бўлган, табиий гармониянинг бузади. Табиатнинг бир қисми бўлиб қолиш билан бирга, одам айни вақтда ундан ташқарига сиқиб чиқарилган. Ўзини англаб борар экан, у ўзини мавжудлигининг чекланганлигини тан олишга мажбур. Одамнинг ақли ва унинг табиати дихотомик, иккиланмадир. Одам ўз турининг хулқ наъмуналарини такрорлаш орқалигина хотиржам яшай олиши мумкин эмас, у ўзи яшаши керак. Одамнинг мавжудлиги - бу, у ечадиган ҳаётий муаммоларнинг тугалланмас занжиридир. Бу экзистенциал, моҳиятли қарама-қаршилик унда доимий нотурғунлик, зўриқишли ҳиссиётни туғдиради. Одамда уни ўзининг экологик уяси йўқ. Унинг “уяси” - умуминсоний маданиятдир. Эрих Фромм ўзининг илк ишларидан бири “Озодликдан қочиш” (“Бегство от свободы”, “Escape from Freedom”)да тоталитар тузум билан шартланган, характер хусусиятларини, ижтимоий тузумнинг типик характерига боғлиқ эканлигини кўрсатиб берган. Эркинликни, озодликни ва мустақилликни мунтазам чеклаш, босиб бориш шароитида, шахсда автоматик конформизм каби салбий хусусиятлар юзага келади. Бундай вазиятда одам ўз ҳолича бўлолмай қолади, у маданият модели таклиф этадиган шахсий типни бутунлай ўзлаштириб олади, ва бошқалар, атрофдагилар уни қандай бўлишлигини хоҳлайдиган бўлсалар шундай бўлиб қолади. Эрих Фромм, тоталитаристик тузум ҳақида ёзар экан “... тоталитаризм, яъни фикрлаш эркинлигини бўғиш, одамни ҳар қандай шавқатсизлик, қотиллик, жаллодликни тинчгина кузатиб тураверадиган иштирокчисига айлантириб қўяди”, деб таъкидлаган эди. Фромм психологияни гуманитарлаштирувчи сифатида чиқиб, психологияга ижтимоий-маданий йўналишни берди. У неофрейдизм методикасидан ижтимоий-тарихий динамикани таҳлил қилиш учун фойдаланди. Фромм бўйича, одам ўзининг инстинктив ҳулқининг эмас, балки унинг ўзи томонидан яратилган сиёсий институтлар ва ғояларнинг қулидир. Одам ўз-ўзича на яхши ва на ёмон бўлмайди. Одамнинг инстинктлари заифлашган бўлиб, улар одамнинг биологик мавжудлигининг кафолатини бера олмайди. Унинг ақли эса, унинг муносабатларини яшаш муҳити билан гармонияга келтира оладиган даражада етарлича ривожланган ва мустаҳкам эмас. “Одам - ўзининг мавжудлиги (ҳаёти, турмуш тарзи) унинг ўзи учун муаммо бўлган ягона жонзотдир”. Фромм бўйича одамнинг мавжудлиги икки модусда (кўриниш,тарзда) - бўлмоқ (бор бўлмоқ) ёки эга бўлмоқ (қўлида, ихтиёрида бўлмоқ) намоён бўлади. “Эга бўлмоқ” модусида ўз-ўзидан мавжуд бўлиш одам турмуши коллизиясини (қарама-қарши қарашлар, интилишлар ёки манфаатлар тўқнашуви) тўсади, унга иллюзияли ўзига етарлиликни таъминлайди. “Эга бўлмоқ” анъанаси унинг биологик табиати билан ундалади. “Бўлмоқ” анъанаси ўз кучини инсоний ахлоқийликда сарфлайди, ва у чуқур, соф инсоний эҳтиёжлар билан шартланади. Жамиятнинг мавжуд ижтимоий тузилиши билан гармонияга келолмаслик ва шу билан боғлиқ равишда юзага келадиган ёлғизлик ҳисси шахс ривожланишининг, фаоллигининг асосларидан ҳисобланади. Гуманистик психоанализнинг асосчиси Эрих Фроммнинг қарашлари қисқача шулардан иборат. Инсон ҳулқининг системали таҳлил қилишга ўзининг салмоқли улушини необихевиоризм ва унинг асосчилари Эдуард Толмен (1886-1959) ва Кларк Халл (1884-1952)лар қўшишди. Э.Толменнинг тадқиқотлари (“Ҳайвонлар ва одам ҳулқининг мақсадга мувофиқлиги” 1932) психологлар орасида анча машҳур бўлган. Толменнинг ички ўзгарувчилар ҳақидаги концепцияси, тушунча ва малакаларнинг шаклланишини экспериментал тадқиқ этган Кларк Халл томонидан қўллаб қувватланган ва ривожлантирилган (“Ҳулқ тизими”, (“Система поведения”), 1952). 40-йиллардаёқ Халл ўзининг “Principes of behavior” (“Ҳулқ тамойиллари”,1943) деб номланган ишида организмларнинг ўз-ўзини бошқаришининг кўплаб механизмларини ёритиб ўтади. Халл, мослашувчан хатти - ҳаракатлар учун, эффектор органларнинг реакциясини юзага келтириш учун организмнинг айрим (маълум бир) ҳолати ва шу ҳолатга мос келадиган муҳитнинг таъсири бўлиши зарур деб ҳисоблайди. Халл “афферент нервли ўзаро муносабатлар” деб номланган маҳсулдор ғояни илгари суради, унга кўра организмлар реакцияси, мазкур стимул орқали қандай нерв марказлари қўзғалишига мувофиқ равишда амалга ошади. Одам хулқини бошқарилишининг умумий назариясининг ривожланишида, АҚШга эмигирация қилинган, немис психологи Курт Левиннинг (1890-1947) “майдон назарияси” муҳим рол ўйнади. Массачусет технология интитути қошидаги гуруҳли динамикани ўрганиш маркази раҳбари бўлиш билан бир вақтда ва Винер билан алоқада бўлиб, шу институтда кибернетика асосларини ишлаб чиққан Курт Левин, гуруҳли динамика муаммосини тадқиқ қилди. Физик тушунча, майдондан фойдаланар экан, Курт Левин психологик макон тушунчасини киритди. Индивиднинг ҳаётий маконини у, унда қандайдир психологик кучлар: интилиш, даъвогарлик даражаси, етакчиликнинг намоён бўлиши, низолар юзага келадиган ва ўзаро муносабатларда бўладиган, қандайдир яхлит майдон сифатида қарайди. Бу кучлар маълум бир катталикка, йўналганликка ва таянч нуқтасига эга. Майдоннинг баъзи бир районлари индивидни ўзига тортади, бошқалари эса уни ўзидан итаради, яъни ижобий ёки салбий валидликка эга бўладилар. Бу кўрсатиб ўтилган кучлар индивиднинг мотивацион тузилишини ташкил қилади. Уни ўрганиш учун Левин томонидан махсус экспериментал методика ишлаб чиқилган. Шу билан боғлиқ равишда у томонидан етакчилик ва шахслараро муносабатларнинг психологик муаммо-лари ҳар томонлама тадқиқ қилинган. Download 77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling