13-мавзу. Ўсимликларни нафас олиши


Download 1.16 Mb.
bet2/10
Sana07.05.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1439004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
NAFAS OLISH

Бироқ ўсимликларни нафас олиш органлар йўқ бўлса хам ҳайвонларнинг нафас олиши билан бир типда эканлиги ҳақида кўп маълумотлар тўпланган ва нафас олиш субстрати сифатида қанд моддаси хизмат қилиши аниқланди. Бородин (1876) нафас олиш интенсивлиги ёруғликда барг ва новдалар таркибида тўпланган углевод миқдорига боғлиқлигини аниқлади. ХIХ аср ярмида ҳайвон ва ўсимликларни нафас олиши куйидаги тенглама билан ифодалана бошлади.

С6Н1206 + 602 → 6С02 + 6Н20 + эн-я 2875 кДж/мол

Лавузьени фикри бўйича нафас олиш билан ёниш бир-бирига ўхшаш жараён бўлса, организмнинг оддий тана ҳароратида қандай қилиб органик модда ёнади яна тирик организмлар массасининг таркибида 70-90% сувдан иборат бўлса. Демак, тирик организм ҳужайрасининг таркибида 02 ни фаоллаштирувчи қандайдир механизм бўлиш керак деган тахмин келиб чиқади.

Озон устида илмий иш олиб борган Швейциариялик химик Шейнбайн жароҳатланаган ўсимлик танаси, олма, катошка, замбуруғларни мева танасини қорайиб қолиш сабабини ўрганган ва 1845 йили оксидланиш жараёнинг назариясини яратади, бу назарияга асосан тирик ҳужайраларда қандайдир бирикма борки, у бирикма 02 иштирокида енгил оксидланади ва натижада молекуляр 02 ни фаолланишига олиб келганлигини аниқлаган. Агар тўқмани қайнатиб юборилса бу ҳодиса юз бермаган. Демк тўқмани қорайиб қолиши бу каталитик-оксидланиш жараёни деб ҳисоблаган. Шейнбайн 02 ни фаолланиши натижасида озон ҳосил бўлади деб нотўғри ҳулоса қилган

1897 йилда Шейнбайн ишларини Бах давом эттириб, биологик оксидланишнинг перикис назариясини яратади. Ўша йилини ўзида бир оз кечроқ бўлсада шунга ўхшаш фикирни немец тадқиқотчиси К.Энглер ҳам айтган эди. Бу назарияни моҳияти шундан иборатки, молекуляр 02 қўш боғ билан боғланган, уни фаоллаштириш учун қўш боғни парчалаш керак.

1897 йилда Шейнбайн ишларини Бах давом эттириб, биологик оксидланишнинг перикис назариясини яратади. Ўша йилини ўзида бир оз кечроқ бўлсада шунга ўхшаш фикирни немец тадқиқотчиси К.Энглер ҳам айтган эди. Бу назарияни моҳияти шундан иборатки, молекуляр 02 қўш боғ билан боғланган, уни фаоллаштириш учун қўш боғни парчалаш керак.


Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling