Немец биохимиги Г.Виланд (1912), Россия физиологлари Б.Б.Вартапетян, А.Л.Курсановларни (1955) нафас олиш субстратида 02 ни роли ҳақида олиб борган илмий ишларидан олинган натижалар Палладинни фикирларини тўла тасдиқлади. Юқорида келтирилган илмий ишларнинг натижалари шундай ҳулосага олиб келадики, нафас олишда органик моддалар парчаланиб Н2 ажралиб чиқиши билан боғлиқ, Лаувазьни нафас олиш билан ёниш бир-бирига ўхшаш деган назарияси ҳақиқатга тўғри келмаслиги исботланди. Нафас олиш ва ачишни ўзаро боғлиқлиги. Соссюр, қоронғуликда яшил ўсимликлар билан ишлай туриб, улар ҳатто 02 сиз муҳитда ҳам С02 ажратиб чиқарганлигини аниқлаган. Л.Пастер қрорнғуликда 02 сиз шароитда ҳам ўсимлик тўқмалари С02 ажратиб чиқариш билан бирга спирт ҳам ҳосил бўлган яъни спиртли ачиш жараёни ҳам содир бўлганнини кузатган. Немец физиологи Э.Ф.Пфлюгер (1875) ҳайвонлар нафас олишини ўрганаётиб, бақани 02 сиз муҳитга жойлаштирганда ҳам, бир нача вақтгача у тирик қолган ва С02 ажратиб чиқарган. Пфлюгер бу холатини интермолекуляр нафас олишни деб ҳисоблади яъни, интермолекуляр нафас олиш нормал аэроб нафас олишни бошланғич этапи деб тахлил килади. Немец ўсимликлар физиологи Пфеффер бу жараённи ўсимлик организмига қўллаган. Пфеффер ва Пфлюгер маълумотларига асосан нафас олиш механизмни қуйидаги тенглама билан ифодалашни таклиф қилган.
Биринчи анаэроб жараёнда спиртли ачиш рўй бериб, икки молекула этанол ва икки молекула С02 ҳосил бўлган. Кейин 02 иштирокида этанол С02 ва Н20 га парчаланади.
С.П.Костичев бу тенгламани ҳақиқатга тўғри келмаслигини ўз тажрибаларида исботлади ва этонол ўсимликларни нормал аэроб нафас олишида оралиқ махсулот этонол бўла олмаслигини икки сабаби борлигини аниқлади, биринчи - сабаби, этанол захарли модда бўлганлиги учун ўсимлик организмининг тўқмаларида тўпланмайди ва иккинчи-сабаби этанол ўсимлик организмида глюкоза ўхшаб оксидланмайди деган ҳулосага келган.
Костичев нафас олишни анаэроб, аэроб қисимлари ва турли хил ачишлар билан боғлиқлигини эътиборга олиб, ўзини қуйидаги схемасини ўйлаб чиқди.
Костичев (1912-1928) ва уни ходимлари тамонодан ўтказилган тажрибаларни кўрсатишича, агар ўсимлик тўқмасини қисқа муддат 02 сиз муҳитда ушлаб туриб, кейин яна 02 ли муҳитга олиб кирилса, нафас олиш кескин кучайиб кетган яъни, нафас олишни анаэроб фазасида оралиқ махсулотлар кўпайиб кетганлиги сабабли 02 иштирокиада тез сарфланиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |