13-мавзу: Стропил тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. Нишабли стропилалар. Режа


Download 172.7 Kb.
bet2/2
Sana13.05.2023
Hajmi172.7 Kb.
#1455799
1   2
Bog'liq
Ёғоч конструкциялари 13-маьруза

Стропила оёқлари
Стропила оёқлари учун тахталар, бруслар (чорқирра), пластиналар ёки ходалар қўлланилади. Тахталар ва чорқирралардан тайёрланувчи стропилалар замонавий йиғма индустриал қурилиш учун асосий ечим ҳисобланади.
Ёғоч маҳаллий қурилиш материали ҳисобланувчи худудларда стропилалар асосан қурилиш жойида тайёрланади; бундай шароитларда айрим афзалликларга эга бўлган доиравий кесимли ёғоч-ходалардан стропилаларни тиклаш қурилиш амалиётида муваффақиятли тарзда қўлланилиши мумкин.
Бизнинг ўлкамизда терак ёғочидан стропилалар тиклаш кенг қўлланилади.
Стропилалар, одатда, унча катта бўлмаган (диаметри 12-24 см) хода-ёғочлардан тайёрланади. Ходалар тилинган ёғоч материалларга нисбатан 2 бараваргача арзон туради. Ходаларнинг эгилишга ҳисобий қаршилиги (Rу=1600 н/см2) тахталарникига нисбатан (Rу=1300 н/см2) бирмунча катта; ходаларнинг оловбардошлик чегараси тахталарникига нисбатан юқори.
Кўриниб турибдики, ходаларни стропилаларда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Тўғри конструкцияланган ва тикланган нишабли стропилалар – распорсиз конструкция ҳисобланади. Стропилаларда распор кучи ҳосил бўлмаслиги учун стропила оёқларининг мауэрлатлар ва прогонларга таяниш жойларидаги ўймали турумларнинг таянч сиртлари горизонтал қилиб бажарилиши, стропила оёқларида бўйлама зўриқишлардан ҳосил бўлувчи распор кучи жуфт горизантал қамровчилар ёки тўсинлар қўйиш орқали сўндирилиши керак.
Том қиялигининг бурчаги бўлса - стропила оёқлари горизантал ўқли тўсинлар каби, бўлса - қия ўқли тўсинлар каби ҳисобланади.
Иккинчи ҳолда, том сиртининг (нишаблигининг) 1м2 юзасига тушадиган юкнинг қиймати cоs га бўлиниб, ёпма режасининг 1м2 юзасига таъсир этувчи юкка келтирилади. Стропила оёғига таъсир этувчи юк эни стропилалар қадамига тенг бўлган юк майдони бўйича йиғилади.
Икки таянчли эркин таянувчи стропила оёғида ҳосил бўлувчи максимал эгувчи момент қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда: q – стропила оёғининг горизонтал проексиясининг 1 м узунлигига таъсир этувчи тўлиқ (доимий ва қор юклари) юк;
l- стропила оёғининг горизонтал проекциядаги оралиғи.
Стропила оёқларининг бикрлиги элемент ўқининг қиялигини эътиборга олган ҳолда қуйидаги формула бўйича текширилади:
. (6)
Агар стропила оёғи прогон (1-расм) ёки кашак (2-расм) қўринишидаги қўшимча таянчга эга бўлса, уни икки оралиқли узлуксиз (туташ) тўсин каби ҳисобланади.
Ўрта таянчдаги кесимда ҳосил бўлувчи эгувчи момент қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(7)
бу ерда: ва - горизонтал бўйича стропила оёғининг четки таянчларидан ўрта таянчгача бўлган масофалар.

2-расм. Ички таянчлари икки қатор жойлашувчи нишабли стропилалар:
а-черепица;
2-панжара брусоклари;
3-стропила оёқлари;
4-хари;
5-вассатўсин;
6-қоплама тахталари;
7-мауэрлат;
8-d=12 ммли болтлар;
9-5х150 ммли михлар;
10-чангак;
11-сим ўрами

3-расм. Кашакли нишабли стропилалар

Download 172.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling