13,14 маъруза Юқори молекуляр бирикмалар (юмб) ва уларнинг хоссалари


Download 54.07 Kb.
bet1/11
Sana21.11.2023
Hajmi54.07 Kb.
#1793377
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-маъруза ЮМБ маъруза

  • Юқори молекуляр бирикмалар (ЮМБ) ва уларнинг хоссалари
  • 13,14 – ma`ruza
  • YUQORI MOLEKULALI BIRIKMALAR VA ULARNING XOSSALARI.
  • DISPERS SISTEMALARNING REOLOGIYASI
  • REJA:
  • Yuqori molekulali birikmalar (YUMB), ularning erish mexanizmi.
  • YUMB eritmasining osmotik bosimi.
  • Yuqori molekulyar elektrolitlar.
  • YUMB eritmalarining qovushoqligi, qovushoqlikni aniqlashning viskozimetrik usuli.
  • Коллоид кимё курсида дисперс системалар билан бир қаторда юқори молекуляр бирикмалар ва уларнинг хоссалари ҳам ўрганилади.
  • Юқори молекулали бирикмалар (ЮМБ) нинг лиофоб коллоид системалардан асосий фарқи шундаки, улар худди қуйи молекуляр модда эритмалари каби термодинамик жиҳатдан барқарор бўлиб, ўз-ўзидан ҳосил бўлади. Бу эритмаларни чин молекуляр эритмалар деб қаралиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп мисоллар бор.
  • ЮМБ коллоид системалардан кўп тарафдан фарқ қилса ҳам, уларнинг коллоид системалар билан боғлайдиган бир қатор хоссалари ҳам мавжуд, унга сабаб заррачаларининг ўлчами. ЮМБ (гидрофиль золлар) чин эритмаларни хосил қилади, лекин молекуласини катталиги жиҳатидан мембранадан ўтмасдан коллоид эритма хоссаларини намоён қилади. Чунончи,
  • диффузия тезлигининг кичиклиги, осмотик босимнинг пастлиги, ярим ўтказгич пардалардан ўтмаслиги ва бошқалар.

ЮМБ ва уларнинг эритмалари

  • ЮМБ ва уларнинг эритмалари
  • ЮМБларга 104-106 ва ундан юқори молекуляр массага эга бўлган бирикмалар киради. Молекуляр массаси катта бўлгани учун ЮМБ учмайди ва буғланмайди (ҳайдалмайди).
  • Кўп ЮМБлар ҳарорат ортиши билан юмшайди ва аниқ эриш ҳароратга эга эмас.
  • Ҳарорат пасайганда ЮМБ ни эластиклиги пасаяди,
  • -30о С сунъий каучук қотади. Табиий каучук -50о С да қотади.
  • ЮМБ лар 2 хил :
  • 1). табиий (оқсиллар, полисахаридлар, гликоген, пектинлар, табиий каучук - каучук тутувчи ўсимликлар сокидан –латексдан олинади);
  • 2). сунъий (ацетилцеллюлоза) ва синтетик усулда олинган (полиэтилен, полиакриламид) бўлиши мумкин.

Download 54.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling