13,14 маъруза Юқори молекуляр бирикмалар (юмб) ва уларнинг хоссалари


Тажрибада осмометр ёрдамида полимернинг ҳар хил концентрацияли эритмалари учун


Download 54.07 Kb.
bet7/11
Sana21.11.2023
Hajmi54.07 Kb.
#1793377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-маъруза ЮМБ маъруза

Тажрибада осмометр ёрдамида полимернинг ҳар хил концентрацияли эритмалари учун
  • ўлчанади.
  • ни
  • Юқори молекуляр электролитлар
  • ЮМБ эритмалари хам қуйи молекуляр моддаларнинг эритмалари каби электролит ва ноэлектролитларга бўлинади. Юқори молекуляр электролитлар эритмада ионларга ажралади, уларнинг ўзига хос диссоциаланиш даражаси бўлади.
  • Агар полимер занжирининг звеноси ионоген гуруx сақласа, полимер ноэлектролит дейилади.
  • Полиэлектролитлар эритувчиларда эрийди, электр токини ўтказади, умуман хоссаларида зарядларнинг таъсири сезилади.
  • Синтетик полиэлектролитларга xам мусбат, xам манфий зарядлар сақловчи полимерлар - полиамфолитлар киради. Уларга полипептидлар, хусусан оқсиллар мисол бўлади.
  • Изоэлектрик нуқтада оқсил молекуласи
  • NH2-R-COOH ёки
  • -ООС-R-NH3 тартибли бўлади.
  • Мисол, тухум альбумининг изоэлектрик нуқтаси 4,8 га, гемоглобинники эса 6,7 га тенг.
  • Муxит кислотали бўлса (рН кичик), полиамфолитлар молекуласи мусбат зарядланади. Муxит рНини ортиши билан протонлар нейтралланиб, кучсиз кислотали гуруxлар манфий зарядланади. Макромолекуланинг умумий заряди пасаяди; рНни янада ортиши протонларни ажралишига, мусбат зарядларни янада пасайишига олиб келади. Кучли ишқорий муxитда (рН юқори) полиамфолитларнинг манфий зарядлари ортади. Оралиқдаги муxитда (3<рН<11 оқсиллар учун) макромолекуланинг умумий зарядлар йиғиндиси нолга тенг бўлади. Бу амфолитнинг изоэлектрик нуқтаси дейилади.
  • Изоэлектрик нуқта (ИЭН) электрофорез ёрдамида ўлчанади. ИЭНда ҳаракатчанлик нолга тенг бўлади. ИЭНни топишда полиамфолитларни бўкиш даражасини xам қўллаш мумкин.
  • ЮМБ эритмасининг хоссаси
  • Полимерлар хоссаси уларга кичик молекулали бирикмалар (эритувчилар) қўшилса кескин ўзгаради. Масалан, целлофан плёнкасини (целлюлозадан иборат) глицерин билан ҳўлланса, глицериннинг кичик молекулалари целлюлоза молекулалари орасидаги бўшлиққа кириб, худди уларни мойлайди; молекулалараро боғлар бўшашади, плёнканинг эластиклиги (юмшоқлиги) ортади.
  • Оз миқдорда кичик молекулали бирикма (КМБ) қўшилганда полимернинг мулойимлигини (пластик-лигини) ортиши полимер пластификацияси дейилади.
  • ЮМБнинг бўкиши ва эриши
  • ЮМБ чин ҳамда коллоид эритмалар ҳосил қилиши мумкин. Кайси эритмаларининг ҳосил бўлиши ЮМБ-нинг эритувчиларга мойиллигига ҳамда концентрациясига боғлиқ бўлади. Агар эритувчининг қутблилик даражаси ЮМБ-га мос келса ва эритма суюлтирилса чин эритма ҳосил бўлади.
  • Агар ЮМБ ва эритувчининг қутбланиш даражаси бир-бирига тўғри келмаса, у ҳолда золлар ва дисперс cистемалар ҳосил бўлади.
  • ЮМБ ва эритувчи (КМБ) бир-бири билан контактлашганда бўкиш ва сўнгра эриш (чин эритма) содир бўлади.
  • Бўкиш деб- эритувчи молекулаларини полимер ичига кириши натижасида олинган намунанинг массаси ва xажмини ортишига айтилади.
  • Бўкиш миқдори бўкиш даражаси билан ўлчанади ():
  • ёки
  • mo- полимернинг дастлабки массаси;
  • vo- полимернинг дастлабки хажми;
  • m - бўккан полимернинг массаси;
  • v – бўккан полимернинг хажми.
  • Демак, бўкишда полимер массаси ва xажми ортади.
  • Х 1-эритувчи,
  • Х 2-полимер,
  • бўккан полимер
  • Бўкиш схемаси

Download 54.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling