14- мавзу: Ташқи савдо сиёсати. Режа


Download 40.25 Kb.
bet1/7
Sana19.01.2023
Hajmi40.25 Kb.
#1102314
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14 мавзу макро


14- Мавзу: Ташқи савдо сиёсати.
Режа:
14.1. Божхона тарифлари назарияси.
14.2. Божхона тарифларини ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга ва мамлакат аxолиси турмуш даражасига таъсири.
14.3. Тарифларни қўлловчи ҳамда уларга қарши фикрлар.
14.4. Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари.
14.5. Демпинг ва демпингга қарши тадбирлар.


14.1. Божхона тарифлари назарияси.
Савдо сиёсати - давлат томонидан халқаро савдога солиқ, субсидия, валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклаш сиёсатлари олиб бориш орқали таъсир кўрсатиш ҳисобланади.
Мамлакат ташқи савдосини чеклаш борасида олиб борилаётган ҳар қандай чора-тадбирлар аҳоли турмуш фаолиятининг пасайишига олиб келади. Шу нуқтаи-назардан олиб қарасак эркин ташқи савдо сиёсати фойдалироқ бўлиб ҳисобланади. Аммо, амалиётда ташқи савдони чеклашнинг 50 дан ошиқроқ турлари мавжуд. Уларнинг айримлари давлат ғазнасини тўлдиришга йўналтирилган бўлса, бошқа бирлари эса умуман импортни чеклашга ва яна бошқа бир тадбирлар эса экспортни чеклашга ёки рағбатлантиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, кўпгина мамлакатлардаги катта-катта иқтисодчи ва сиёсатчи гуруxлар протекционизмни кучайтиришни қўллаб-қувватлашади. Савол туғилади, агарда ташқи савдони чеклаш натижасида аҳоли турмуш фаолияти ёмонлашса протекционизмни кенг қўллаш нима билан боғлиқ?
Яъни, кўпгина аргументлар протекционизмга ён босса ҳам, у хато ҳисобланади. Чунки уни иқтисодий таҳлиллар ёрдамида асослаб бериш мумкин. Эркин савдо жаҳон иқтисодиёти нуқтаи-назаридан фойдали бўлиш мумкин, аммо алоxида олинган мамлакат иқтисодиёти нуқтаи-назаридан эса эркин савдо xамма вақт xам фойдали xисобланавермайди. Айрим ҳолатларда савдо чеклашларини ташқи савдо ютуқларини қайта тақсимлашда, яъни, бир мамлакат аҳолиси турмуш фаолиятини ёмонлаштириш эвазига оширишда фойдаланиш мумкин. Улардан шунингдек гуруҳлар ўртасида оладиган даромадларини қайта тақисимлашда фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳам ташқи савдо сиёсатини ишлаб чиқишда олиб бориладиган ташқи савдо сиёсатининг иқтисодий таҳлили катта аxамиятга эгадир.
Ташқи иқтисодий савдони тартибга солишнинг энг асосий усулларидан бири бўлиб божхона божлари ва таърифлари xисобланади. Таъриф, яъни импортга божхона божи савдо сиёсатининг энг қадимий усулларидан бири бўлиб ҳисобланади ва доимий равишда давлат ғазнасини тўлдириш учун фойдаланилади. Аммо, тариф нафақат давлат ғазинасини тўлдиришда фойдаланилади, балки миллий ишлаб чиқарувчиларни импорт рақобатидан xимоя қилишда xам фойдаланилади. Тарифларни ўзгартириш орқали давлат экспорт ва импортни рағбатлантириши ва ушбу йўл билан ишлаб чиқариш ва истеъмол муносабатларига таъсир этиши мумкин.
Божхона божи - бу мамлакатга олиб келинаётган ёки мамлакатдан олиб чиқилаётган маҳсулотларга солинадиган мажбурий солиқдир. Халқаро амалиётда божхона божларининг турли хиллари қўлланилади ва уларни ҳисоблаш йўллари, ифодаланиши xамда xаракат соxасига кўра қуйидагича гуруxлаш мумкин.




Божхона божлари

Уларни ҳисоблаш йўлига Уларни фойдаланиши ва


кўра xаракат соxасига кўра

-адвалер маxсулотлари - маxсулотлар Билвосита таъсир Билвосита таъсир


қийматидан фоиз xисобида олинади: кўртсатувчи: им- - мавсумий
ўзига хос (специфик) - маxсулот оғир- порт божлар - махсус
лиги xажми ёки бирлигидан пул миқ- а)энг кам мидорда -демпингга қарши
дорида олинади: б)энг кўп миқдорда - компенсацион
аралаш-юқорида кўрсатилган иккала экспорт божлар - қайтариладиган
турларни мувофиқлаштиради.


Чизмадан кўриниб турибдики, амалиётда қўлланиладиган божхона божлари турлича. Агар уларнинг ҳисоблаш бўйича гуруxланишини кўрадиган бўлсак, маxсулот нархига нисбатан фоизда белгиланадиган адвалер божлар жаxонда кўпроқ тарқалган. Шу сабабдан ҳам божнинг бу тури қўлланиладиган мамалкатларда маxсулотнинг бож қийматини яъни, адваллер божларини xисоблашига асос бўладиган маxсулотнинг нархини аниқлаш усулларига катта эътибор берилади. Бож қиймати импорт ва экспорт қилувчи, ташувчи ёки уларнинг ишончли вакиллар томонидан маҳсулотлар баённомасида кўрсатилади ва шунга мувофиқ xужжатлар билан тасдиқланади.


Божхона божларининг ифодаланиши ва фаолият соҳаси бўйича бирлаштирилган иккинчи гуруҳи аввало импорт божлари ва экспорт божларига ажралади.
Импорт божлари давлат бюджетини тўлдириш мақсадида ва ички бозорларга тушадиган чет эл товарлари оқимини тартибга солиш учун белгиланади. Ўз навбатида улар энг кам ва энг кўп миқдордаги импорт божларига бўлинади. Энг кам миқдодаги импорт божлари ўзаро қулай шароитларни яратиб беришни кўзда тутувчи савдо шартномалари ва битимлари бўлган мамлакатлар маxсулотларига ўрнатилади. Энг кўп миқдордаги импорт божлари эса бундай шартнома битимлар тузилмаган мамлакатлар маxсулотига нисбатан ўрнатилади.
Экспорт божлари мамлакат ичида талаб кўп бўлган маxсулотлар тақчиллигини олдини олиш мақсадида белгиланади.
Бож олинадиган маxсулотлар, бож олинмайдиган маxсулотлар, олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланган маxсулотлар, шунингдек божхона божлари ставкаси яъни, уларнинг тартибга солинган рўйхати божхона тарифлари деб аталади.
Божхона тарифларини ишлаб чиқариш, табиий фарқлар (xайвонот ва ўсимлик дунёси), қайта ишлаш даражасига (хом ашё, ярим тайёр маxсулотлар, тайёр буюмлар) кўра тақсимланган маxсулотлар рўйхатини ўз ичига олган маxсулот сархилловчилар (классификаторлари) асосида қурилган.
Бу классификаторлар маxсулотларини тарифлаш ва шартли белгилашнинг уйғунлаштирилган тизими бўлиб унда олти хонали шартли рақам белгига эга бўлган маxсулот xақидаги асосий маълумотлар xамда унинг маxсулотлар номенклатурасидаги eрни кўрсатилган.
Божхона тарифлари бир ёки бир неча бож миқдорлари устунига эга бўлиши мумкин, яъни улар оддий ва мураккаб бўлади. Оддий божхона тарифлари устуни маxсулотлар келиб чиққан мамлакатлардан қатъий назар маxсулотларга ягона ставкаларни кeзда тутади. Мураккаб божхона тарифлари устунида эса, маxсулот бир неча бож ставкаларига эга бўлади ва у ёки бу мамлакатга унда вужудга келган иқтисодий ва сиёсий вазиятларга қараб танлов асосида қўлланилади.



Download 40.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling